O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Тошкентдаги ҳарбий гарнизонда ёнғин чиқди

Тошкентдаги ҳарбий гарнизонда ёнғин чиқди
385 views
10 February 2014 - 17:39

IMGA0004

Ўзбекистон ОАВнинг билдиришича, Тошкентнинг Миробод кўчасида, Ички ишлар вазирлиги яқинида жойлашган ҳарбий қисм биносида 9 февралдан 10 февралга ўтар кечаси ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Газета. уз нашри хабар бермоқда.

Гувоҳларнинг айтишича, ёнғин ярим тунга яқин бошланган ва у бинонинг ошхонаси ҳамда бошқа қисмларини қоплаган. Ёнғинга етиб келган ўт ўчирувчилар тахминан тонгги 5:50 ларда тўлиқ ўчиришга муваффақ бўлишган.

10 феврал тушгача ҳарбий қисм биноси устида тутун кўринган, кишилар бино томи ва қопламаларни ажратиб, куйиб кетган қисмларни кўчириб олишган.

Ўзбекистон сайтларида ёнғин сабаблари ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

ЎХҲ фотосида: Тошкент гарнизонининг ёниб кетган биноси.

ЎХҲ ахборот бўлими