O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Тошкентдан ташқарига чиқсанг ҳаёт йўқ

Тошкентдан ташқарига чиқсанг ҳаёт йўқ
159 views
02 November 2019 - 2:20

Сўнги пайтлардаги тенденцияни сезяпсизларми? Ҳар бир соҳада давлат халқдан легально қонуний пул йиғмоқчи. 7 ёшга тўлмаганларни мактабга жойлаш пулли, институтга хужжат топшириш пулли, чет элдан ўзингни оиланг учун кўпроқ шоколад сотиб олиб келаётган бўлсанг пул тўла, чет элдан келадиган чарм пояфзалларга солиқни ошир, кундузи фара ёқиб юришданам пул йиғмоқчи бўлишди, машинанга тонировка қилиш учун пул тўла. Хуллас жуда кўп бундай холатлар. Ҳаммасини эслаб чиқиб ёзишга эринасан.

Тошкент сити, Бухоро Сити, Андижон Ситиларни қуришга пул керак… Ҳамма нарсани Россиядан кўчиряпмиз. Лекин Россияда Москва сити бор холос, Астрахан сити, Тула сити, Новосибирск ситилар йўқ. Тушунмайман, нима учун керак бу осмонўпар биноли катта ситилар бизга хозир? Бунақа ситилар халқи ўта мазза қилиб яшавориб, пулни нима қилишни билмаётган, жуда кўп офислар, бизнесцентрлар керак бўлётган халқаро бизнес марказга айланмоқчи бўлган шаҳарларга ярашади. Кўрпага қараб оёқ узатовриш керакмасмикин?

Тошкентдан ташқарига чиқсанг ҳаёт йўқ. Қишлоқлардаги йўллар, касалхоналарни ахволини яхшилаган яхшимасми? 1000 кишилик мактабда 2000 киши ўқиётган мактабларни муаммоларини ҳал қилиш керакмасми? Ҳалиям қишлоқлардаги мактаблар қишда синфхонасида печка ёқади, мактабларда коллежларда гардероб деган жойни ўзи йўқ, чунки улар априори куртка шапкада ўтириш учун қурилган. Мактаблардаги туалетларни ахволи… Дунёда киберпанк асри бошланаётганда, қишлоқларимиздаги айрим мактабларда оддий компьютер йўқ, роддомларда оналар полда ётибди!!! Ситимуш…

Президент болалар ўртасида ижтимоий ажралиш бўлмасин деб форма жорий қилишни буюрса, оддий вазир ўринбосари бўлган битта опа, форма керакмас деб, шууунча қилинган ишларни отмен қилиб юборди) Иқтисодимиз танг ахволда, тан олиб айтиш керак, айрим муаммолар ва олдинги тоталитар бэкграунд сабаб, инвистицион нуқтаи назардан бизнесменларни кўзи ялтирамайди Ўзбекистонга қараганда. Ўзи зўрға кунини кўриб юрган халқни устига яна бунақа тўловлар, ўлпонлар, йиғимлар… Олдин мактаб пул йиғяпти ремонтга деб ота оналар нолиб юришар эди ноқонуний ишлар деб. Энди қонуний пул йиғилади. Камбағални иқтидорли каллали боласи қўйни боқаверади. Бой ва ўзига тўқ оилаларни болалари 100 фоиз 6 ёшида мактабга кириб, камбағални боласига “мени ака де” деб юради эртага бир ёш каттаман деб) Камбағални иқтидорли музыкант, киночи боласи халқаро танловга таклиф олсада, пули йўқлигидан шу тоғу тошлар орасида музыкасини қўйларга чалиб юраверади… Бу бўлаётган ишлардан халқ янаям апатия холатига тушиб қолиши ва хафсаласизлик қарига чўкиши табиий. Энг ёмон холат бу халқ апатияси. Хечкимни эртанги кунга ишончи йўқлигидан қўли ишга бормаслиги….

Касалхонада сигарет чекиб, деразага қараб абсолютно ҳамма нарсани унитиб узоқларга тикилиб турган одамга ўхшатаман халқимни… Ёнидаги каравотда кимдур ўляпти… У эса умуман хиссиз нигохлари билан деразага қарашда давом этади…

НУРБЕК АЛИМОВ