O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ТОШКЕНТДА “АРСЕНАЛЬ” ТОЗАЛАШ ОПЕРАЦИЯСИ” ЎТКАЗИЛМОҚДА. Мустақилликми ёки милиционерлар байрами?

ТОШКЕНТДА “АРСЕНАЛЬ” ТОЗАЛАШ ОПЕРАЦИЯСИ” ЎТКАЗИЛМОҚДА. Мустақилликми ёки милиционерлар байрами?
176 views
27 August 2013 - 15:33

getImageҚуйида бизга Тошкентдан бевосита юборилган матнни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Бу матнни бизга Ўзбекистон ИИВ қошидаги Милиция Академияси талабаси Фахриддин Тилло юборган. Ўқинг, бу қизиқ…

Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрамининг 22 йиллиги муносабати билан катта тайёргарлик кўрилмоқда. Асосан фуқароларнинг “ҳавфсизлиги” юзасидан турли хил  ишлар амалга оширилмоқда. Республиканинг вилоят ва шаҳарларидан келаётган  мардикорлар “прописка” баҳонаси туфайли ўзбек миршаблари томонидан қувилмоқда. Ушланганлари эса, “Панельнний” га ҳибс этилиб, 15 суткадан қамоқ жазоси белгиланмоқда. Қолган фуқаролар эса, вилоят ва шаҳарлар ИИБга мурожаат қилиниб, “терроризим”га алоқаси бор ёки йўқлиги аниқланиб, қўлларидан “отпечатька” олинмоқда…

Тошкент марказида, вилоят ва  шаҳарларда  Ўзбекистон Республикаси  ИИВ томонидан, “Арсеналь 2013”  номли “тозалаш операцияси”   олиб борилмоқда.  Бу тозалаш, “операция” ишида ИИВга қарашли, “Милиция академияси”нинг ёш талабалари ҳам жалб қилинган. Қизиғи шундаки, пойтахтнинг диққатга сазовор жойларида ва ҳар бир қадамида “яшил чироқ” “дўст”ларимизни учратиш мумкин. Тошкент кўчаларида ИИБ ходимлари  гуруҳ-гуруҳ бўлиб юрганларида эса, қўлларида дубинка, “рация” сўзлашув аппаратлари, оёқларида эса керзавой этиклар. Айниқса, метроларга кираверишда итлар ва телефон аппаратлари ўрнатилган бўлиб, бу телефон  аппаратларига собиқ Иттифоқдан қолиб кетган “прямой линия” асосида сўзлашадиган мосламалар ўрнатилган.  Метрога кираётган ҳар бир фуқаронинг қўлидаги сумка ва жиҳозлари текширилмоқда. Метронинг ички ва ташқи йўллакларида эса, “Огоҳ бўлинг! Огоҳ бўлинг!”, “Огоҳлик давр талаби” каби сўзлар билан катта рамкалар ичига олинган, “чиройли” сўзлар билан битилган “реклама”ларга кўзингиз тушади.  Гўёки, бу байрам фақат ИИВнинг ходимларига тегишли. Қолганлар эса, шунчаки, келиб-кетувчи инсонлар…

Бизга ИИВга қарашли бўлган, “Милиция Академияси”нинг  талабаларидан бири бўлмиш, Жахонгир Султонов қўйидагиларни сўзлаб берди.  “Мен ҳар куни тонг саҳарлаб, Тошкент шаҳар ИИБга соати 5-6 лар атрофида бўлишим шарт. У ерда ИИБнинг ходимлари келганича, менинг қўлимда битта дафтар, ручка ва қалам хуллас калом, талаба учун бўлиши керак бўлган ҳамма нарсалар. Биз биринчи “дарс”ни  шаҳар ИИБнинг полковниги ва унинг қўл остида бўлган ходимлардан оламиз.  Биз бу дарсда “маънавият ва маърифат”, “жиноятни олдини олиш”, “ИИБга тажовуз қилганда ходим ўзини қандай тутмоғи керак?”, “Тинчлик йўлида ва Ватан фидойилиги учун, ИИБнинг ходими ўз жонини Ватан учун тикламоғи шарт”, “Ўзбекистоннинг ташқарисида ва ичкарисида содир этилаётган жиноятлар ҳақида маълумотлар”, ҳозирги кунда “ЎХҲ” деб аталмиш қора кучларга эътиборни кучайтириш”,  “Фуқароларимизни бу ёт унсурлардан қандай тозалаш мумкин” каби узундан-узун қуруқ сафсата гаплар. Биз ўз қизиқишларимиз юзасидан Вазирликдан келган “биродарларимиз” билан савол-жавоблар ўтқазамиз.  Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг ходимлари ва Тошкент шаҳар ИИБнинг ходимларига “ЎХҲ” тўғрисида саволлар билан мурожаат қиламиз. Улар бизнинг саолларимизга ими-жимида жавоб беришади холос. Кейин биз талабалар, “ЎХҲ” қандай ҳавф туғдириши мумкин? Улар Ўзбекистонда ҳуқуқий ва демократик давлат қуруш мақсади борлигини  айтсак, улар  “Ўзбекистонга демократия киритамиз” деб фуқароларни тинчини бузмоқчилар. Доно раҳбаримиз  И.Каримов белгилаб берган чизиқдан биз чиқмаслигимиз шарт. Биз ўз олдимизга қўйилган вазифани аъло даражада бажармоғимиз лозим. Биз асосан жамият ва давлатимиз олдида катта ҳавф туғдирмоқчи бўлаётган, ёвуз кучларга айниқса, ҳозирги кунда глобаллашув бораётган “терроризм”, “экстремизм”,  “фанатик”ларга қарши курашмоғимиз даркор. Улар бизнинг тинчлигимизни кўролмайди. Турли хил диний оқимлар остида бизни мамлакатимизни парчалашга уринмоқдалар. Биз қандай бўлмасин Ватанимиз ҳудудларини қўриқлашимиз шарт ва улардан тозалашимиз керак. Биз талабалар, “ЎХҲ аъзоларига қарши қандай иш тутамиз?” деб савол берсак, ИИБнинг маъсул ходими эса, “бизнинг тегишли дастур ва тадбирларимиз бор. Биз маънавий жиҳатдан тушунтириш ишларини олиб боришимиз керак. Яъни, президентимиз айтганларидек,“фикрга қарши фикр” курашишнинг энг осон йўли.   ЎХҲнинг интернет сайтларида чоп этилаётган  материалларни ўрганиб чиқиб, улар тўғрисида тегишли хулосалар чиқариш. Агар улар биздан устун келсалар унда улар тўғрисида махсус “дело”лар очилади. Уларга нисбатан ИИВ томонидан Ўзбекистон Республикаси  ЖКнинг 155 моддаси асосида “терроризм” айби юзасидан жиноий иш очилиши мумкин. Бу ҳавфсизлик нуқтаи назари асосида олиб бориладиган ишга киради. Ўзбекистон МХХ бу “иш” юзасидан ИИВга маХсус кўрсатмалар асосида қилиниши керак бўлган ишлардир. Биз эртанги ва бугунги махсус қисмларга бўлиб берилаётган вазифаларни ИИБнинг ходимлари “рапорт” ёзиб бошлиққа бермоғи лозим. Кимда ким ушбу ишни пайсалга солса, ўқув академиясидан “отчисления” қилинади. Яна бир янгилик бор. Эрта ва индин “Пахта 2013” “операция”си бошланади. Бу ишда ҳам, сизлар жалб қилинасизлар. Шунинг учун ҳар бир милиция вакили қурол ва асбоб-ускунасини мойлаб туриши, “жанг”га тайёр бўлиб турмоғи шарт…” “Кимда яна саволлар бор?” деб мурожаат қилган вазирлик ходими “фақат илтимос ЎХҲ тўғрисида кам саволлар бўлсин? Бўлмаса, аудиторияни бўшатишларингизга тўғри келади. Интернетни камроқ ўқиб, жаноби президентимиз И.Каримовнинг, “Маънавият енгилмас куч” номли китобини ўқишларингизни ҳар бир талабадан талаб қиламан…”

Фахриддин Тилло.