O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Тошкентда Каримовнинг “Байрами” бўлиб ўтмоқда

Тошкентда Каримовнинг “Байрами” бўлиб ўтмоқда
235 views
21 March 2016 - 8:15

(Тошкентдан жонли репортаж) 

photo_2016-03-21_08-18-45Хабар берганимиздек, Каримов байрами ҳисобланган Наврўз “тантаналари” Тошкентдаги Миллий боғда авж олиб турибди. Каримов майдонга 10 дан 20 – 25 дақиқалар ўтганда кириб келди. У анча ҳорғин ва толиққан эди. Нутқ давомида бир неча марта томоғини қиришга тўғри келди, чунки у шу кунларда томоқ оғриғига йўлиқиб, овози яхшигина бўғилганди. Аммо укол кучи билан бир амаллаб олти бетли матнни ўқиб берди. Ўз одатига содиқ қолган Каримов, албатта, матнда адашди. Навоийнинг табаррук сўзларини айтмоқчи эди, аммо Худо уни бунга муносиб кўрмади, шекилли, мутлақо бошқа гапни ўқиди. Аслида, у ўқимоқчи бўлган жумласини йўқотиб қўйди ва оғизга келган гапни айтди: “Ҳазрат Навоийнинг табаррук сўзларини сизларга қарата айтмоқчиман… (Пауза) Барчангизга байрам муборак бўлсин! (Кучаниб) Ҳар кунингиз наврўз бўлсин!”photo_2016-03-21_08-19-01

Қарсаклар, “тўлқинланиб” кетган оломон ўрнидан туриб ҳам кетди.

Бу сафар ҳеч нарса Каримовнинг кексайгани ва қаримсиқ башарасини яшира олмади. Унинг овози ва ҳар қачонгидан кўра кўпроқ тутилиши унинг асл башарасини кўрсатди. Каримов нутқи давомида халққа икки марта таъзим қилди. Тинчликни мақтади, ёшларга душманларга курашинг деди, халқимиз ҳамма нарсадан кўра омонлик, тинчликни афзал кўради дея 25 йиллик ашуласини такрорлади.

Халойиқнинг қарсаклари нима учун аввалгидек қизғин ва жаранглаб чиқмади.photo_2016-03-21_08-19-14

Биз Конституция байрами арафасидаги чиқиш Каримовнинг сўнгги чиқиши бўлади деб умид қилган эдик. Бироқ у ҳамон халқ олдига чиқиб “нутқ ўқимоқда”. Ақли солим кишилар англаб турибдиларки, ҳар бир нутқи Каримовнинг битган кунидан дарак бермоқда.

Айни пайтда айтиб ўтилганидек, донгдор ва номдор отарчилар магнитафон овозига мослаб лаб қимирлатмоқдалар, бутун майдон аҳли мажбуран рақс тушиб, бахтиёр ҳолда илжаймоқда.

ЎХҲнинг Тошкентдаги муҳбири