Маълумингизким, 2013 йил ноябрь ва декабрь ойларида Ўзбекистон Респуликасининг “Маҳалла Ҳайрия Жамғармаси”да сайловлар бўлиб ўтади. Бу сайловларда маҳалла “оқсоқоллари”, котиби ва посбонлари сайланади. 2013 йилнинг 15 ноябрь кунидан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг вилоят, шаҳар ва туманларининг ҳар бир маҳаллаларида “сайлов участка”лари ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда маҳалла раис (оқсоқол)ларини сайлаш, қизғин паллага кирди. Ҳозирги кундан бошлаб, маҳалла раислари ўзларига, “тарфдорлар”ни йиғиш ва топиш учун, жон бериб курашмоқдалар. Айрим маҳаллаларда эса, собиқ ИИБ ва МХХ ходимлари хам ўз номзодларини кўрсатиши учун курашмоқда. Кейинги 10 йил давомида, яъни, ҳар бир маҳаллаларда Республиканинг шаҳар ва туманларидан Тошкент шаҳрига иш қидириб келган мардикорлар ҳам, “Маҳалла сайловига қатнашишлари мумкин” лиги айтилмоқда…
Қачонки, Ўзбекистон Республикасида, “Маҳалла” “Депутат” ва “Президент” сайловлари бўлиб ўтса, шундагина мардикорлар “қора куч”лар эсга олинади. Унгача бу мазлум инсонларни ўша сайланган, “клан”лар ҳисобга олишмайди. Ёки… “ДАНГАСАЛАР” деб қоралаш ёппасига авж олади…
Маҳаллаларда ижарага турган мардикорларнинг гарчи, “прописка”си бўлмаса-да, маҳалла раисини сайлаш учун, ёки унга овоз бериши мумкин. Шундай вақтда Тошкент шаҳрининг “дом”ларида, “прописка”си йўқ фуқаролар сайловга қатнашишни “қўлга” киритишмоқда. Ана шу қисқа даврнинг ичида, маҳалла раислари ва “домком”лар ва ИИБнинг ходимлари ўзаро келишган ҳолда, мардикорларни излашадилар ва улар билан “шартнома”лар тузишадилар. Бундай вақтда яъни, “агитация ва пропаганда” кетаётган даврда ИИБнинг ходимлари, “кар” ва “кўр” бўлиб олишади. ИИБ ходимлари ҳеч кимсанинг тинчини бузмайдилар. Агар бирон кор-ҳол юз бериб қолгудек бўлса, унда ИИБ ходими томонидан ўша фуқарога, “огоҳлантириш” бериш билан “енгил жарима”га тортадилар. Ҳозирги кунда ИИБнинг ходимлари, ҳар бир маҳаллаларда “ўз уйингни ўзинг асра!” шиори остида, ҳар куни ва ҳар кечаси кўчаларга чиқиб,“ит”дай санғишмоқда….
ФЕРУЗБЕК.