O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Тошкентда Мустақиллик байрами олдидан хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Тошкентда Мустақиллик байрами олдидан хавфсизлик чоралари кучайтирилди
262 views
13 August 2014 - 9:44

tashkent xavfsizlik kuchaytirildiТошкентда 1 сентябрда нишонланадиган мустақиллик байрамига тайёргарлик доирасида хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси хабар берди, деб ёзади Trend.

ИИББ вакилининг сўзларига кўра пойтахтда паспорт режими қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш бўйича рейдлар ўтказилмоқда, қоидабузарлик содир қилган шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Ҳокимиятлар ва тегишли ташкилотлар билан биргаликда жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда фавқулотда вазиятларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Аҳоли орасида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Йўл патрул хизмати постларида автотранспорт воситалари синковлик билан текширилмоқда.

Маҳаллаларда, корхоналарда, ташкилотларда ва ўқув муассасаларида фуқароларни огоҳликка даъват қилувчи тадбирлар ўтказилмоқда, “Ўз уйингни ўзинг асра” номи остида учрашувлар ва суҳбатлар ташкил қилинмоқда.

“Ички ишлар органлари томонидан давлат ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда олиб борган бундай кенг қамровли чоралар натижасида жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлиги таъминланмоқда”, – дея таъкидлайди ИИББ вакили.

2014 йил, 12 августь
“Тренд”