O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Тошкентда варақалар тарқатилди

Тошкентда варақалар тарқатилди
24 views
31 March 2012 - 8:50

Тошкентда иккинчи бор мухолифат варақаларини тарқатишга муваффақ бўлган “Чўлпон” ёшлар ташкиолоти, кучни Яратганга ишончлари туфайли олишмоқда, дейди ЎХҲ вакили.

Ўзбекистоннинг пойтахти Тошкентда улар мухолифатдаги Ўзбекистон халқ ҳаракати (ЎХҲ) варақаларини тарқатишди.

ЎХҲ босма нашри бўлган “Эркин юрт”нинг 21 сони биринчи саҳифаларини сочиш ва ёпиштириш, – Тошкентнинг Юнусобод мавзейидаги 11 кварталда жойлашган Мегапланет савдо маркази яқинида амалга оширилди.

Унда Ўзбекистон ҳусусий киракашларга чақириқлар эълон қилинган бўлиб, киракашларнинг кўпчилиги, Ўзбекистондаги ишсизлик туфайли ўз хоҳишларига ҳилоф равишда бу иш билан шуғулланишга мажбур бўлаётгани учун, – уларнинг тезкор гуруҳларга бирлашиши ва Ўзбекистон ҳукуматига қаршиликни бошлашга даъват этилади.

Ўзбекистонда деярли амалга ошириб бўлмайдиган варақалар тарқатиш ортида, ЎХҲ вакили Камолиддин Йўлдошнинг сўзларига кўра, “Чўлпон” ёшлар ташкилоти турибди.

Бу ташкилот 2012 йилнинг 16 январида ташкил этилди, дейди Камолиддин. Бу сананинг танланиши бежиз эмас.

20 йил аввал, 1992 йилнинг 16 январида, Тошкентда, нон нархининг кескин оширилишига қарши чиққан талабалар норозилиги бостирилган эди. Икки талаба отилган, ўнлаб, балки юзлаб талабалар шафқатсиз калтакланган эдиДва

студента были застрелены, десятки, если не сотни, жестоко избиты.

“Чўлпон”нинг илк акцияси “Эркин юрт”нинг 19-сони биринчи саҳифаларини Тошкентнинг “Чорсу” бозорида тарқатиш бўлган. Уларни одамлар орасида сочишган, шунингдек деворларга ёпиштиришган.

Камолиддин Йўлдошнинг сўзларига кўра, шу пайтгача ташкилот аъзолари варақаларни талофат кўрмасдан тарқатиб келишмоқда – ҳеч ким қўлга тушгани ва ҳибсга олингани йўқ. Варақалар сочилган жойга милиция келган пайтда тасодифан ўша ерда бўлиб қолган одамларгина жабр кўрган бўлиши мумкин.

Камолиддин Йўлдошнинг айтишича, “Чўлпон” ЎХҲдан мустақил ташкилот бўлиб, унинг ғояларига қўшилади ва Ислом Каримов ҳукумати Ўзбекистонда тугатилиши лозим деб билади.

“Чўлпон”нинг асосий мақсадлари ҳақида Камолиддин уларнинг аъзоларидан сўрашни маслаҳат беради. Бироқ уларнинг варақа тарқатишдан мақсадлари оддий одамларга уларни етказиш, тажриба ва ўз ҳаракатларига ишонч уйғотишдир.

Шаҳарга варақа тарқатиш учун чиқиш олдидан “Чўлпон” аъзолари ибодат қилиб, амалларининг яхши якун топишини Оллоҳдан тилашади, дейди Камолиддин.

“Чўлпон” диний ташкилотми деган саволга, ЎХҲ вакили, улар ҳам диний ҳам дунёвий қарашларни ўзларида мужассам этишган, улар эътиқод қилишади, бироқ дунёвий қадриятларни ҳам ҳисобга олишади дея жавоб берди.

“Ўзбекистонда илгари исломий ва дунёвий мухолифат бор эди, улар ЎХҲга бирлашишди, – дейди Камолиддин, – “Чўлпон” – шу бирлашишнинг ёрқин намунасидир”.

“Улар Эрондаги ва ҳатто Туркиядаги каби ислом тарафдорлари эмас, шунингдек улар масалан Ҳолландиядаги каби демократия ҳам тарафдорлари эмас”, – дея қўшимча қилади у.

Ёшлар ташкилотининг тизилмаси ҳақида гапираркан, ЎХҲ вакили, у вертикал эмас, горизонтал қурилган, дейди.

У кичик гуруҳларга бўлинган, уларнинг ҳар бирида яна кичик бирлашмалар бор, Каримов диктатурасига қарши курашда улар Оллоҳдан мадад тилашади.

Uznews.net