“Озодлик радиоси”нинг хабар беришича, Тошкентдаги туман ички ишлар бўлимлари оломон орасида юз таниш камералари билан жиҳозланган автобусларга эга бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилади.
Қайд этилишича, мобиль марказлар деб аталувчи бу автобуслар ҳуқуқбузарликни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши кураш мақсадида 360 градусда ҳаракатланадиган интеллектуал камера билан жиҳозланган.
“Маълумотлар базаси тизими билан интеграциялаштирилган камералар назарга тушган фуқароларнинг шахсини аниқлаш “қобилиятига” эга. Бу эса қидирувда бўлган шахсларни кўпчилик орасида ҳам аниқлашга имкон яратади”, дейилади пойтахт ИИББ хабарномасида.
Манба: ozodlik.org



Каримов журналист Паҳлавон Содиқни урганми?
Ўзбекистондаги расмий газета Муҳаммад Солиҳ ҳақида катта мақола чоп этди
Шуҳрат Бобожон: Танқид бўлмаган жойда
Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун
Каримберди Тўрамурод: Биз байрам қиладиган кунларга оз қолди