Ҳукуматнинг хуфяси Узметроном сайтининг хабар беришича шу йилнинг 26 май куни Тошкентда ҳарбийлар терроризм билан кураш машқлари ўтказган.
Хуфя сайт бу машқларнинг Русия Президентлигига “янги” сайланган Путиннинг ва АҚШ конгресс аъзоларининг Тошкентга кутилаётган давлат ташрифига алоқаси бўлиши мумкинлигини тахмин қилади. Бўлса бордир. Аммо шу нарса ҳақиқатки, Ислом Каримов мана 23 йилдир Ўзбекистонни ўз соясидан қўрққан ҳолда бошқариб келмоқда. Бунинг сабаби бутун золимларнинг ўта қўрқоқликлари ва ҳамма нарсадан ҳадиксирашлардир. Чунки золимлар ўзлари қилган қонунсизликларнинг жавобсиз қолмасликларини ва зулмлари учун жавоб беришга тўғри келишини яхши биладилар. Аммо Ислом Каримов фақатгина золим эмас, ниҳоятда маккор диктатор ҳамдир. Демак, яқинда худди 1999 йилда бўлгани каби Тошкентда ёки Самарқандда портлашлар “содир” бўлиши (яъни Каримовнинг буйруғи билан) мумкин. Ҳозир машқ қилаётган ҳарбийлар эса ўша куни террорист Каримов уюштирган портлаш жойларига мустақил журналистлар ва кузатувчиларни киритмаслик “санъатини” ўрганаётган бўлишлари мумкин.
Фурқатбек