Бутун дунё шайтон ва махлуқлари Ўзбекистон республикаси амалдорлари ва сиёсий элитасининг танаси ва қалбига жойлашиб олганга ўхшайди.
Ҳозир Ўзбекистон бўйлаб ҳар бир жойда чинорларни кесишмоқда. Чинорнинг ўрнини ҳеч бир дарахт боса олмайди. Осиё чинорлари 35-40 метрга қадар ўсади, ҳамда кенг шоҳалайди, бу эса ўз ўрнида соя беради ва қуёш радиациясидан ҳимоя қилади. Юз йиллаб умр кўради. Жинси қаттиқлиги учун ҳашоратлардан ҳимояланган. Сувлаб туришни талаб қилмайди.
Ҳозирда Тошкент яланғочланиб қолди, асфалт ва бетондан иборат бир чўлга ўхшаб бораяпти. Чинорлар ўрнига кўп сув талаб қилувчи ва ҳеч қандай соя бермайдиган арча ва чет эл ўсимликларини экишмоқда.
Тошкентда чинорларни ваҳшийларча кесишни тўхтатинг!
ЎХҲ хабарлар бўлими



Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун
Каримберди Тўрамурод: Биз байрам қиладиган кунларга оз қолди
Шуҳрат Бобожон: “Бир рассом яшаган эди…”
МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?