Тошкентдаги “Ҳамар” бадиий галереяси кўргазмалар залида 1 ноябр куни таниқли рассом Шуҳрат Бобожон асарлари кўргазмаси тақдимоти бўлиб ўтди. “Гиламда акс этган уруш» (War on carpet) дея номланган рассомнинг шахсий муҳташам кўргазмасидан рассомнинг турли даврларда чизган 40 га яқин асарлари ўрин олди.
Кўргазма очилишида иштирок этаётган, орадан ўттиз йил ўтиб илк бор Тошкентга келган Шуҳрат Бобожоннинг айтишича, кўргазмага Ўзбекистондан ташқари ҳозир дунёнинг кўплаб музейларида ва шахий коллекционерлар фондида сақланаётган тасвирий санъат асарлари қўйилган.
“Дунëдаги долзарб воқеалар фақат ОАВ да эмас балки тасвирий санъат асарларида ҳам ўз аксини топади Кўргазмада рассом Шухрат Бобожоннинг 1983 йилдан то 2021 йилгача яратган асарлари намойиш қилинади. Бу асарларда дунëда юз берган воқеаларга (11 сентябр фожеаси каби) ишоратлар бор» дейилади кўргазма концепциясида.

Кўргазма концепциясига кўра, рассом асарларида атрофда кечаётган шиддатли воқеаларнинг субъектив манзараси акс этган.
«Тош даврида яшаган энг биринчи рассом ғор деворларига ўзи кўрган воқеаларни чизиб қўйган. Бу расмларда қўлида қурол билан ов қилаëтган одамлар акс этган. Кейинчалик минатюра¸ керамика ва тўқимачилик махсулотлари хусусан гиламларда ҳам қуролли одамлар тасвирлари пайдо бўлди. . Камондан ўқ отаëттан ва қилич ушлаганлар тасвири бу асарлар бош мавзуси эди», дея тушунтиришга ҳаракат қилади рассом асарларнинг концептуал моҳиятини.
Кўргазмалар залидан ўрин олган асарларнинг бир қисми Урганч давлат суратлар галереяси фондидан ўрин олган тасвирий санъат асарларидир.
Улар кўргазма ташкилотчиларидан бири бугунги кунда “Ҳамар” бадиий галереяда ишлаётган рассом Ширин Тошевадир.

Кўргазмани ташкил қилишда унинг хиссаси катта бўлди. Бу бежиз эмас, 2016 йилнинг декабрида Хоразм вилоятидаги маҳаллий амалдорлар ва МХХ ходимлари Шуҳрат Бобожоннинг санъат асарларини ёқиб юбориш кераклигини айтиб таҳдид қилишган эди.
Ўша йили ишдан бўшатилган галерея бош мухофизи Ширин Тошеванинг жасурлиги ва маданий қадриятларни ҳимоя қилишга садоқати туфайлигина улар йўқ қилинмаган.
“Ниҳоят узоқ йиллар сургунда юрган рассомнинг чорак аср тақиқда бўлган асарлари «Хамар» кўргазмалар залида намойиш қилинмоқда. Фақат мирзиёвча илиқлик туфайли у Тошкентга келиб ўзининг шахсий кўргазмасини очмоқда. Рассомнинг бу йўли узоқ бўлди. Унинг ўзи айтганидек, “тошларни териш даври” келмоқда.” деди ижтимоий тармоқда, кўргазма ҳақидаги ўз фикрларини қолдирган таниқли рассом ва давлат арбоби Турсунали Қўзиев.
Манба: Eltuz.com



Нега бутун дунё давлат тилини талаб қилади, Ўзбекистонда эса бу “миллатчилик” ҳисобланади?
«Халқ дарди» талаби билан Элтузнинг яна бир канали ёпилди
Gulnor (8-qism)
Gulnor (7-qism)
Gulnor (6-qism)