2013 йил “янги йил” кириш муносабати билан, Тошкент шаҳрида “Тозалаш операцияси” ўтказилмоқда. Тошкент кўчаларида фуқароларнинг келиб-кетишлари қаттиқ назорат остига олинган. ИИБ ходимлари Тошкент шаҳрига келган фуқароларнинг шаҳсларини аниқлаб, “Фуқаролик паспорт”ларидан “ксерокопия” олишиб, жойлардаги участка бўлимларига олиб кетишмоқда. Тошкент шаҳрига “нима мақсадда келганлиги” суриштирилмоқда.
Бундан ташқари, ИИБнинг ходимлари Тошкент шаҳрининг метро ва шунга ўҳшаш “объект”ларни қаттиқ назорат остига олинган. Автобус ва бошқа бекатларда узоқ туриб қолган фуқаролар ИИБ ходимлари томонидан “гумон” остида “шубҳа уйғотмоқда” деган “ақида”га амал қилишмоқдалар-да, фуқароларнинг чўнтаклари текширилиб, “қаерга кетмоқдасиз?” деган саволлар билан тутишиб, уларни ҳам, участка бўлимларга олиб кетишмоқдалар. Қисқаси, янги йил “операция” ишлари яхши кетмоқда…
“ОЗОД ФУҚАРО” мустақил ННТнинг раиси Фахриддин Тиллаев