O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Тошкентда ҳуқуқбонлар Шуҳрат Рустамов ва Абдулло Тожибой-ўғли ҳибсга олинди

Тошкентда ҳуқуқбонлар Шуҳрат Рустамов ва Абдулло Тожибой-ўғли ҳибсга олинди
148 views
14 November 2012 - 8:39

2012 йил 14 ноябр куни эрталаб соат 9 ларда Тошкент шаҳрида ҳуқуқбонлар Шуҳрат Рустамов ва Абдулло Тожибой-ўғли махсус хизматлар тарафидан ҳибсга олинган.
Шуҳрат Рустамов хабар қилишга улгургани маълумотларга кўра, эрталабдан буён уни таъқиб этишаётганди, сўнгра шаҳар марказида ҳибс этишган ва Тошкент ш. Шайхонтохур туман ИИБга етказишган. Шуҳрат Рустамов бугун Тошкент вилоят судидаги суд жараёнини кузатиши лозим эди.
Абдулло Тожибой-ўғлини Тошкент ш. Чилонзор туман ИИБга етказишган. Ҳозирги пайтда ҳуқуқбонлар билан бирор алоқа йўқ.
Шуҳрат Рустамов телефони +99890 3531931
Абдулло Тожибой-ўғли телефони +99893 5560368
Ҳуқуқбонлар озод этилишида ёрдам беришга чақирмоқдалар.

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси Альянси
2012 йил 14 ноябрь
Тошкент, Ўзбекистон.