O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Тошкент дунёнинг ҳаёт сифати энг ёмон шаҳарлари рўйхатида

Тошкент дунёнинг ҳаёт сифати энг ёмон шаҳарлари рўйхатида
37 views
21 May 2016 - 15:42

151026103153_tashkent_640x360_bbc_nocreditЯшаш яхши ва ёмон шаҳарларнинг рўйхатини Mercer ширкати тузган, бу ширкат яшаш сифати индексини ҳар йили тузади.

Бу йил ҳам ширкат дунёнинг 450 шаҳри аҳволига назар ташлаган ва яшаш учун яхши ва ёмон шаҳар деган таъриф беришда қуйидагилар мезонларга таянган:

Сиёсий ва ижтимоий муҳит. Бунда сиёсий барқарорлик, жиноятчилик аҳволи ва қонунлар нақадар ишлаши эътиборга олиниши айтилган.

Кейинги мезон иқтисодий муҳит. Бунда валюта айирбошлаш билан боғлиқ тартиб-қоидалар ва банк хизматлари нақадар тараққий этгани ҳисобга олинган.

Ижтимоий-маданий муҳит: матбуот нақадар имконли экани ва цензура, шахсий эркинлик чеклангани.

Тиббиёт нақадар ривожлангани, инфекция тарқалгани миқёси, сув-оқова тизими қанчалар яхши ишлаши, чиқиндиларни тозалаш тизими йўлга қўйилгани ва ҳаво ифлослангани.

Мактаблар ва таълими тизими ривожлангани.

Жамоат транспорти, электр ва таъминоти қанчалар яхшилиги, йўлларда автомобил “пробка”лари кўп ёки камлиги.

Ресторан, театр, кино ва спорт билан боғлиқ ҳордиқ масканлари фаолияти нақадар яхши ёки ёмон йўлга қўйилгани.

160216152522_tashkent_cutting_platans_trees_640x360_bbc_nocredit

Кундалик истеъмол моллари, озиқ-овқат таъминотининг сифати, автомобилга эга бўлиш имконияти.

Уй-жойни ижарага олиш, уй учун мебел ва бошқа зарур жиҳозларга эга бўлиш, уй-жойга хизмат кўрсатиш сифати.

Атроф-муҳит, табиий офатлар рўй бериши билан боғлиқ вазият.

Mercer дунёнинг 230 мамлакати ичидан 33 шаҳарни яшаш учун энг ёмонлари деб топган.

Бу 33 шаҳар ичига Қозоғистондан ташқари барча Марказий Осиё республикалари пойтахтларини киритган.

Яшаш учун энг ёмон шаҳарлар рўйхатидаги биринчи ўринга Ироқ пойтахти Бағдод қўйилган.

Бу рўйхатда 19-ўринга Тожикистон пойтахти Душанбени қўйишга қарор қилинган.

Mercer таърифича, “қашшоқлик ва энергия тақчиллиги шаҳар ва бутун мамлакат учун катта муаммо. Шунингдек, Жаҳон Банки мутаносиб инфраструктура етишмаслиги боис бизнес билан шуғулланиш мушкуллигидан огоҳлантирган”.

160401111716_uzbek_warning_tashkent_640x360_socialmedia_nocredit

Қирғизистон пойтахти Бишкекка 21-ўринни берганлар ва Бишкек яшаш учун ёмонлигининг сабаби “мамлакат иқтисодий марказида қашшоқлик даражаси юқори” экани билан изоҳланган. “Айни пайтда ҳукумат ИШИД ёки ДОИШ номи билан танилган “Исломий Давлат” аъзоларининг давом этиб келаётган ҳужумлари билан курашиб келаяпти”, дейилади Mercer ҳисоботида.

Ашхобод шаҳри 23-ўринга қўйилган ва Туркманистон пойтахтига шундай таъриф берилади:

“Шаҳар ҳукумат томонидан қаттиқ назорат қилинади, иш билан таъминланганларнинг аксар фоизи давлат назоратидаги корхоналарга тўғри келади. Афсуски, шаҳар мунтазам сув тақчиллигидан жабр кўради, бу давлатнинг уқувсиз бошқарувининг оқибатидир, бундан 2015 йили ҳаво ҳарорати Цельсий шкаласи бўйича 47,2 даражагача чиққан пайтда одамлар азобланадилар”.

33 ёмон шаҳар орасидан Тошкентга 26-ўрин берилган.

“Марказий Осиё марказидаги пойтахт сўнгги йилда терроризм ўчоғига айланди. 2015 йили Тошкентдаги АҚШ элчилиги сўнгги 11 йил мобайнида биринчи марта ҳужумга учради ва ҳукумат ўсиб бораётган исломий экстремизмга қарши курашишга ҳаракат қилиб келмоқда”.

Аксар кузатувчилар Mercer ширкатининг Тошкентдаги хавфсизлик вазиятига берган баҳосига қўшилмайдилар.

Манба: bbc.com/uzbek