2 май куни Тошкентда ҳаракатланаётган сўнгги трамвай йўналиши — “Бешқайрағоч” даҳаси ва Ипподром ўртасида қатновчи 17-йўналиш ёпилди, бу ҳақда “Газета. уз” интернет агентлиги хабар беради.
Шу кун эрталаб трамвайлар қатновга чиқди, аммо вагонлардан бири релсдан чиқиб кетгач, барча ҳайдовчилар депога қайтиш ҳақида кўрсатма олди. 9: 10 да депога сўнгги вагон кирди ва шу тариқа, Тошкент трамвайининг 115 йиллик тарихига нуқта қўйилди.
“Тошкент трамвайи” Ўзбекистон пойтахтида трамвай ҳаракати тўхтатилганини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги 9 ва 13-трамвай йўналишларининг қатнови 22-апрелдан бутунлай тўхтатилди. 17 ва 8-трамвайлар қатнови эса тахминан 1 июнга қадар давом этиши кутилаётган эди.
ЎХҲ хабарлар бўлими



МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?
Рассом Охунов Тошкент марказида Муҳаммад Солиҳ яcаган ҳайкални ўрнатишни таклиф қилди
Oʻzbek kitob dizayni imzosi yoʻlidagi 30 yil. Maestro Bahriddin Bozorov bilan suhbat
Нўъмон РАҲИМЖОН: РАУФНИНГ ОХИРГИ КУНИ