O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Тошкент устидаги қора булутлар

Тошкент устидаги қора булутлар
110 views
13 November 2012 - 10:56

Темур Исломов

Тошкент

Кейинги пайтларда ЎХҲ фаоллари томонидан Ўзбекистонда олиб борилаётган тадбирлар натижасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи  органларда ҳам хайрихоҳлар пайдо бўлмоқда.

Шу боис  у ердаги ҳамма органларда шахсий таркиб орқасидан назорат кучайтирилган.

Интернет сайтлари, электрон почта ва  телефон қўнғироқларини текшириш бўйича қўшимча тадбирлар амалга оширилмоқда.

МХХ Ўзбекистонга меҳнат мухожирлари томонидан  келадиган пулга нисбатан назоратни кучайтиришга киришган. МХХнинг вилоят бошқармаларига ёзма равишда тарқатган хабарларига кўра Россия махсус хизмат доиралари Ўзбекистондаги айғокчилариларига шу йўл билан сармоя жўнатиб, халқ ичида оммавий норозиликлар ташкил этиш ниятидалигини билдирган. Шу билан бирга, манбанинг тасдиқлашича, вақт ўтиши билан МХХ ичкарисида ҳам турли  келишмовчиликлар юзага келмоқда.

Жумладан, МХХ шахсий таркиб хавфсизлигини таъминловчи назорат хизмати бошлиғи Ҳаёт Шарифхўжаевнинг бугунги кунда республика миқёсида жуда катта авторитетга эга бўлишига қарамасдан, МХХ раҳбарияти томонидан уни ишдан четлатиш эҳтимоли  ҳам ошиб бораётганлиги маълум булди. Бугунги кунда нафақат марказий аппарат ва вилоят бошқармалари раҳбариятида, балки давлатнинг барча органларда ҳам унга нисбатан норозиликлар  авжига чиққанлиги қайд этилмоқда. Бунга қарши тадбир сифатида Х.Шарифхўжаев ўзининг пойтахт кланига алоқадор бўлишига қарамасдан, атайлаб Р.Иноятов ва унинг биринчи ўринбосари Ш.Ғуломовга тегишли шахсларни оқсоқол олдида обрўсизлантириш жараёнини бошлаб юборди.

Маълумотларга қараганда, “Оқсоқол”  Ҳ.Шарифхўжаев орқали пойтахт клани раҳбарияти томонидан яқин келажакда қизи Г.Каримова ҳаётига хавф солувчи яширинча тайёрланаётган тадбирлардан хабар топган. Президентнинг қўриқлаш хизматидаги мутасадди зобитнинг тасдиқлашича, кейинчалик Ҳ.Шарифхўжаев ва И.Каримов ўртасида яширин жиддий музокара бўлиб ўтган. Ҳозирги пайтда техник воситалар орқали ёзиб олинган (бизда мавжуд) маълумотларга қараганда, Ҳ.Шарифхўжаев “Оқсоқол”га МХХ раиси Р.Иноятов ва унинг қудаси, Давлат Солиқ қўмитаси раиси Б.Парпиевга тегишли Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиб кетилган миллионларча АҚШ доллари миқдоридаги маблағларга оид маълумотларни махфий равишда ҳужжатлаштирганини маълум қилган. Шундай қилиб Г.Каримова ҳокимиятни қўлга олиши билан, “Коррупцияга қарши кураш” ниқоби остида, бевосита Ҳ.Шарифхўжаев иштирокида ва ундаги мавжуд маълумотларга асосланиб, қўйилган айблар буйича  пойтахт клани раҳбариятини бирин-кетин қамоққа олиш ва уларнинг мол-мулкларини мусодара этиш режалаштирилган.

И.Каримов қизи Гулнорага тахтини топширганда, унинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида  Тошкент кланини бутунлай тор-мор қилишдан бошқа чора йўқлигини билади ва шу сабаб ҳам юқоридаги режани амалга оширишни шарт деб хисоблайди.

Шу баҳона билан кенг омма эътибори пойтахт клани раҳбарларининг “йиллар давомида ўз президенти ва халқига нисбатан содир этган сотқинлигига, мўмай пул ишлаш ниятида амалга оширилган кўплаб иқтисодий жиноятларига жалб этилади”. Шунингдек, улар  “Мустақиллик йилларида минглаб фуқароларнинг ўз юртларини мажбуран тарк этишда, сохта маълумотлар билан айбсиз қамалганлигида, 1999 йил 16 февраль воқеаларининг атайлаб олдини олмаганликда ва 2005 йил Андижон воқеалари буйича кескин қораланишлари” режалаштирилган.

“Оқсоқол”нинг режаси буйича бундай тадбирнинг ўтказилиши унинг раҳбарлиги йилларида кўпчиликда пайдо бўлган ҳар хил саволларга ўринли жавоб бўлади бу тадбир.

Ниҳоят,  пойтахт клани қулагач, Г.Каримова ўз командаси билан ёлғиз қолиши ва отасидан қолган “салтанат”ни кейинги 15-20 йил давомида таҳликасиз бир иқлимда бошқариши,  кейинчалик ҳокимиятни бугун 19 ёшга тўлган ўғли Исломга бериши мумкин бўлади.