“Мустақил Мардикорлар Касаба Уюшмаси”нинг рахбари Н. Джуманиёзов тамонидан.
ТАКЛИФ
Хеч кимга сир эмаски, Ўзбекистонда йирик завод ва фабрикалар сунъий равишда банкротга киритилиб, арзимас маблағларга сотиб юборилиши натижасида, юртимизда ишсизларнинг сони йилдан йил ортиб борди.
Оқибатда, Республикада Мардикорларнинг катта армияси вужудга келди.
Менинг Сизга таклифим шундан иборатки, хокимият балансида бўлган кўп қавватли иморатларни, имкони борича меҳнат биржаларига яқин жойларда, мардикорлар ётоқхонлари учун ажратилса мақсадга мувофиқ бўларди…
Бу билан:
1.Мардикорларга иссиқ ва совуқдан сақлаш учун, бошпана билан таъминланади.
2.Тошкент шаҳрида вақтинчалик прописка қилиш масаласи ҳал қилинади.
3.Давлат бюджетига нақд пул тушади.
Ҳукуматнинг мансабдор шаҳслари ва унинг тарафдорлари бирон бир нарса устида матбуот ёки телевидения орқали чиқиш қилсалар, хар бир сўзларида албатта бизнинг юртбошимиз ташаббуси ва бизга берган кўрсатмаларига асосан деб сўз бошлашади.
Улар мутахассисликлари бўйича етарли маьлумотларга эга эмасликлари туфайли, бировнинг кўрсатмаларига асосан иш кўрадилар. Фикр юритишда миллий ғояларга ва маданиятга суянмайдилар…
Офис:
Тошкент шаҳри,
Чилонзор тумани,
Нафосат кўчаси 8 уй.
Ҳурмат ила
Н. Джуманиёзов.
Пресс-центр: «Ўзбекистонда ҳалол ва адолатли сайловлар учун» жамоат бирлашмаси.
23.12 2012 й. Тошкент, Ўзбекистон.