O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Тубанлик

Тубанлик
155 views
09 April 2018 - 23:02

“Жасорат” орденими ё шунга ўхшаган жуда обрўли ва катта мукофот билан тақдирлашганди бугун журналист Бобомурод Абдуллага қарши тухмат қилаётган судланувчилардан бирини.

Терговда унга нисбатан бўлаётган қийноқлар ҳақида тинмай бонг урганди мухолифатимизнинг ёрқин намоёндалари ва бутун дунёни унинг тақдирига бефарқ бўлмасликка чақириб, ўрни келганда хар тарафдан бўлган зарбаларни ўзларига олиб, бардош бердилар таъна-дашномларга ҳам.

Оқибатда эса…

Яна орқадан пичоқ санчиб, унга бир вақтлар ёрдам қўлини чўзган инсонларни душманларга сотишга, арзон сотишга ўзи таклиф берибди.

Нақадар жирканч бир ҳолат!

Балки менга, сен ҳам уни ўрнида шундай қилган бўлардинг, дерсиз.

Балки…

Балки қийноқларга чидай олмай мен ҳам кимгадур қарши кўргазмалар беришим мумкиндир.

Лекин бегуноҳ инсонларни, ҳам менга яхшилик қилган инсонларни душманга сотиб, қулоқлик қилиш таклифи билан икки дунёда ҳам чиқмайман!!!

Ундан кўра орият билан ўлиб кетишни, фарзандларимни “сўтак”, “хоин”, “қулоқни боласи”, деган маломатдан, ота-онам юзини ерга қаратмасликдан қутулиб, ор-номус билан ўлишни танлайман.

Қанчадан қанча йигитлар мана шундай қабиҳликка рози бўлмагани учун қамалдилар.

Лекин бировга туҳмат қилмадилар!

Бандасидан эмас, Яратганнинг қаҳридан қўрқдилар!

Бугун Бобомурод Абдулла, минг афсуски, шоқоллар орасида қолди.

Аммо синмади!

Маънан синмади!

Муҳими шу.

Ҳаммамиз ўламиз. Биров олдин, биров кейин. Ўлим ҳақ!

Лекин ким қандай ўлим топажаклигини ёлғиз Оллоҳ билади.

Кимдур жон ширинлик қилиб, ҳамма тубанликка рози бўлади ва шунга яраша ниҳоя топади. Кимдур орият билан қазосини кутади ва сабрига яраша мукофотини олади.

Бугун Бобомурод ва унинг оиласига нисбатан тажовуз қилаётган пасткаш ва номардларга инсоф сўрамайман. Уларни дуоибад қиламан!

Улар нафақат яқинлари, халқи, миллати орасида, балки бутун дунё орасида шармандаларча хор бўлсинлар!

Dilobar Erkinzoda

Манба: facebook.com