O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Тунис диктатори ва оиласи 20 миллиард долларни ўғирлаган

Тунис диктатори ва оиласи 20 миллиард долларни ўғирлаган
31 views
15 April 2013 - 11:46

TUNISБу ҳақда Русиянинг “Коммерсант” газетаси (kommersant.ru/news) қуйидагиларни ёзган:
“Туниснинг энг эътиборли иқтисодчиларидан Эззедин Саиданнинг айтишича, собиқ президент Зайналобидин Али ва унинг оиласи 20 миллиард долларни ўғирлаганлар. Бу иқтисодчи БМТ мутахассислари Тунис собиқ диктаторининг хотини Лайло Трабеслининг Ливандаги банк ҳисоблари текшируви натижасини қўлга киритгандан кейин шундай хулосага келган. Бу ҳисобда 28 миллион доллар пул бор экан. Маълумотларга қараганда 2011 йилнинг январь ойидаги инқилобдан кейин Тунисдан қочган собиқ президент ва оиласи ўзлари билан бирга 1,5 тонна олтинни олиб қочишга муваффақ бўлган. Бу олтинларнинг қиймати 45 миллион еврога тенг бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти ҳам бир самолет олтинни номаълум томонга жўнатаётганда бу самолет Москвада қўлга олинганди. Шунингдек, Ўзбекистон диктаторининг катта қизи Гулнора Каримованинг Швецария банкларида 1 миллиард доллари борлиги маълумдир.

ЎХҲ Ахборот Маркази
15.04.2013