«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН
ТУН СОАТИ
Эшик тақиллайди,
Тунги соат бир.
Эшик тақиллайди бир яримда ҳам.
Лоақал фарёд чекса
Уввос солса эди кимдир, лоақал…
йўқ,
Қайта-қайта бош ураверар
Умид ва етимлик,
Умид, етимлик.
Эшик тақиллайди – тун қуюқлашар.
Эшик тақиллайди – тун баттар қора.
Тун портлайди
Энди тақилласа.
1976
(117)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (77-саҳифа.)