Комил Ўтар
ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР
(24)
Қандай шарпа?
Дарахтнинг танасин йўнгандек шамол,
Сен нурай бошлайсан, чап кўкрагингдан.
Тун этак ёяди, ой очиб жамол,
Ажралаверасан, кўприкларингдан.
Ҳар ёнган кўприкдан қулар хотира,
Букчайган панжара – қовурғаларинг.
Одам Ота даврин, илғаймиз хира,
Энди яқинларинг, дард-аламларинг.
Орқага қайтмайди, сўнган шарпалар,
Мўрт бошингда миянг, ғимирлар, карахт.
Имом бўлолмайди, хўрда сўфилар,
Қулаб тушмоқ учун ўсади дарахт.
* * *