МАНСУР ШЕЪРЛАР
ТУРКИЙ ТИЛДА СЎЗЛАМОҚ
Туркий тилда сўзламоқ осон.
Туркий тилда сўзламоқ нақадар қийин.
Нақадар лаззатли бу тилда сўзламоқ, нақадар аччиқ.
Агар кайфинг чоғ бўлса, эрталаб ўнг ёнбошдан турган бўлсанг,
ўтган кундан пушаймонинг бўлмаса – собит ишонч бўлса
келажакка – туркийда гапир.
Кимнидир севсанг, кўксингга сиғмаса муҳаббат – туркийда
гапир.
Кимнидир ёмон кўрсанг, бўғзингга тикилса нафрат – туркийда
гапир.
1982
(165)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (107-саҳифа.)
(давоми бор)