O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Туркистон муҳторияти 100 йиллигига бағишланган маросим хақида

Туркистон муҳторияти 100 йиллигига бағишланган маросим хақида
152 views
24 February 2018 - 20:13

Тошкент шаҳрининг қоқ марказида жойлашган муҳташам Темурийлар тарихи Давлат музейи анжуманлар залида “Туркистон Муҳторияти 100 ёшда-замонавий миллий давлатчилигимизнинг тарихимиздаги ўрни” мавзусида тадбир маросими бўлиб ўтди.

Тадбир маросимида Ўзбекистондаги таниқли адабиётшунослар, тарихчи ва публицистлар, ижтимоий тармоқлар орқали танилган блогерлар ҳамда Ўзбекистондаги бир қатор хорижий мамлакатларнинг элчихоналари ва дипломатик ваколатхоналаридан вакиллар иштирок этишди. Шунингдек, Абдулла Қодирий ва Абдулҳамид Чўлпон каби буюк адибларимизнинг яқин қариндош ва набиралари таклиф этилди.

Тадбир маросими барча учун очиқлиги ва хохловчилар бемалол иштирок этиши мумкинлиги хақида, аввалдан Facebook ижтимоий тармоғи орқали оммага эълон тарқатилган эди. Одатда бу каби тадбирлар маълум бир жамоат ташкилоти ёки тегишли соҳа бўйича мутасадди бўлган муассаса, ташкилотлар тарафидан ташкил этилганда, кўпинча унга юзаки ёндашилганлигини, иштирокчиларнинг “ихтиёрий-мажбурий” тартибда жалб қилинганлигидан дарров пайқаб олиш мумкин. Бироқ, техник жиҳатдан пуҳта таёргарлик кўрилиши натижасида, гарчи юзаки ёндошилган бўлсада ва иштирокчилар учун мавзу зерикарли туюлсада, бундай шаклдаги тадбирлар четдан туриб кузатган холис кишиларда ортиқча шубҳа уйғотмайди. Айниқса оммавий аҳборот воситалари орқали холис ёритилганда ҳаммаси рисоладагидай тасаввур ҳосил қилади.

Аммо бу – Туркистон Муҳторияти 100 йиллигига бағишланган тадбир маросими юқорида таъкидлаб ўтилганидек, бирор бир жамоат ташкилоти ёки соҳага оид муассасалар томонидан ташкил этилмаганлигини алоҳида қайд этиб ўтиб, балки, ўз юртининг жонкуярлари, фидойи ва ўтюрак ёшларининг ҳамфикрлик билан ташаббус кўрсатиб уюштирган тадбир маросими эканлиги хақида кейинроқ маълум бўлди.

Дастлаб тадбирни бошланишида техник жиҳатдан тайёргарлик масаласида бироз камчиликлар кузатилган бўлсада, лекин маърузалар орқали берилган маълумотлар эътиборга молик бўлди. Агарда техник жиҳатдан тайёргарлик кўриш, лоқал худди юқорида таъкидланган ташкилотларники каби ташкил этилганидами, бу тадбир маросими омманинг ва кенг жамоатчиликнинг ҳам эътиборини янада кўпроқ тортиши мумкин эди. Чунки, иштирокчилар “ихтиёрий-мажбурий” тартибда жалб этилмаган кишилардан иборат эмаслиги ва маърузага олиб чиқилган маълумотлар ноёблиги бунга асосий омил бўлиб хизмат қилиши мумкин эди.

Бироз техник жиҳатдан камчиликларини ҳисобга олмаганда, эзгу ният билан ташкил этилган тадбир маросими жараёни ўрталарига бориб, қизғин тус олди ҳамда таниқли публицист ва адибларнинг чиқишлари бу камчиликларни бартараф этиб юборди.

Умумий тадбир маросимининг бутун жараёни видеотасвирга туширилганлиги ва интернет орқали намойиш этилиши режалаштирилганлиги боис, улар хақида батафсил тўхталмаймиз.

Ушбу тадбирда бир неча интернет нашрлари қаторида, ufq.uz вакили ҳам ишитрок этиб, тадбир маросимини фаол иштирокчиларидан бири – Шухрат Барласдан интервью олишга мувофақ бўлди.

Қуйидаги ҳавола орқали ушбу қисқа интервьюни кўришингиз мумкин:

Манба: ufq.uz