Адабиёт ҳеч қачон тилга, динга, миллатга ва жинсиятга қараб айрилмаган. Лекин бу унсурлар адабиётни юксак санъат даражасига кўтаришда муҳим рол ўйнайдиган факторлардир. Т.С. Эллиот айтганидай, бир миллат иккинчи бир миллат каби фикрлаши мумкин, аммо улар дунёни айни шаклда ҳис этолмайди. Бу ҳусусият адабиётнинг миллий ҳис ва миллий руҳидан тажаллий этганини кўрсатади.
Замонавий адабиётнинг бугунги аҳволини таҳлил этмак учун Дунё адабиётининг бешиги бўлган Осиё қитъаси ёзувчи ва шоирлари 2019 йил сентябрининг 4-6 кунларида Қозоғистон пойтахти Нур-султон шаҳрида “Осиё халқлари ёзувчиларининг 1-Форуми” шамсияси остида тўпланадилар.
Бу Форумда Осиё адабиётининг унли шоир ёзувчилари учрашиб, минатакамиздаги сўз санъатининг бугунги холи ва унинг келажагини муҳокама қиладилар.
Замонавий Қозоғистон давлатининг қурувчиси Нурсултан Назарбоев, Қозоғистон Президенти К.Токаев, Маданият вазирлиги дастаги билан ташкил этилаётган бу машваратда Осиё адабиётининг ривожланиш йўллари ва Осиё ёзувчилари Бирлигини таъсис этиш масалалари кўрилади.
Форумда Нобел мукофотига муқобил бўлиши кўзда тутилган “Буюк Осиё” мукофотининг таъсис қилиниши ҳам кутилмоқда.
Айни пайтда бу байналминал тадбирда 44 ўлкадан 90 дан ошиқ ижодкор иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, Нобел мукофоти соҳиблари, Жанубий-Шарқий Осиё адабиёт мукофоти бўлган ASEAN соҳиби бўлган ижодкорлар, шунингдек Ўрта Осиёлик машҳур шоир ва ёзувчилар қатнашади.
Бу адабиёт арбобларининг ичида Туркистон тупроқларидан узун йиллар давомида узоқда қолган бўлса-да Ўрта Осиё туркий халқлар орасида машҳур бўлган, турк дунёси Шеъриятининг унли исми шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ ҳам бор.
Солиҳнинг ўзи ёзганидек, “тош ёмғири остида яшаб, бу тошларни гул каби қабул этган” шоир Туркистон тупроқларига 26 йилдан сўнгра илк қадам босажак.
Муҳаммад Солиҳнинг ота юртга ташрифи унинг ўзи учун бўлгани каби Туркистон халқлари учун ҳам бир баҳтиёрлик василасидир.
Муҳаммад Солиҳнинг исми биринчи марта “Қудуқдаги ой”(1980) китобининг чиқиши билан маълум бўлди. Кейин у “Оғочлар шоир бўлса” туркум шеърлари билан диққатларни чекди. Ўтган йилларда унинг шеърлари Ўзбек туркчасидан Қозоқ туркчасига Милтикбой Эримбетов тарафидан ўгирилди ва нашр этилди. Солиҳнинг кейинги шеърлари қозоқчга Файзуллоҳ Толтай тарафидан таржима этилди.
Қозоғистонда ўтадиган Форумнинг илк кунида “Осиё маданиятининг адабий манзараси” ва “Осиё адабиёти ва дунё” каби мавзуларда бахс мунозара ўтказилиши мўлжалланган.
Муҳаммад Солиҳ бу Форумда “соф санъат” тушунчаси ҳақда ўз фиклари билан ўртоқлашади.
Файзуллоҳ Толтай, турколог
(Қозоғистон)