Намоз Нормўмин
30 октябрь 2012 йил.
Яқинда халқаро ташкилотлардан бири эълон қилган маълумотларда Туркия қамалган журналистлар сони бўйича дунёнинг олдинги ўринларидан бирини эгаллаши айтилди. Аслида эса ҳозирги кунда Туркия сўз, фикр ва матбуот эркинлиги энг кенг даражада таъминланган мамлакатлардан биридир. Туркияда сон саноқсиз расмий ва хусусий газета ва журналлар чиқади, телевидение ва радио каналлари мавжуд, интернет эса деярли чегараланмаган ва цензура қилинмаган. Бундай вазиятда журналистлар нега қамалмоқда деган, савол туғилиши табиийдир.
Бу қамалган журналистлар асосан икки ғоявий фронтни тамсил қиладилар, десак хато қилмаган бўламиз.
Булардан биринчиси, Жумҳурият Халқ Партиясининг (ЖХП) иккинчиси эса Демократик Жамият Партиясининг (ДЖП) танлаган йўллардир. ЖХП Отатурк замонида қурилган Туркиянинг энг эски партиясидир. Бу кунларда ушбу партия вакиллари тарафидан 20 асрнинг бошларида қурилган Жумҳуриятнинг (Туркия Руспубликасининг) 89 йили нишонланмоқда. Маълумки, Жумҳурият (Туркия Руспубликаси) инқирозга учраган Усмонли давлатининг ўрнига қурилган эди. Яъни, ўша пайтлар жамият бир эътиқодий, ижтимоий ва сиёсий тузумдан бошқасига ўтганди. Усмонли давлати исломий қоидаларга асосланган давлат эди.
Аммо 18 асрдан бошлаб Усмонли давлати таназзулга юз тутганди. Мусулмонлар Исломнинг асл қадриятларидан узоқлашиб, турли бадъат ва хурофотлар ботқоғига ботиб қолган, Усмонли хонадони тахт учун ўзаро жанжал ва низоларга берилган, Усмонли таркибига кирган халқлар (Болқонларда, Африкада) миллий озодлик талаби билан чиқа бошлаганди. Ушбу сабаблар дунёни олти аср бошқариб келган Усмонли давлатининг 20 асрнинг бошларида йиқилиши билан якунланди. Унинг ўрнига янги давлат ва жамият қуришни истаганлар ғарб секуларизми ва миллатчилиги йўлини танладилар. Натижада Исломий қадриятларни шахс ва жамият ҳаётидан ўчириш компанияси (уруши ҳам дейиш мумкин) бошлатилди ва бу жараён 1950 йилларгача давом эттиририлди. Туркия Жумҳуриятини қуриш мусулмон халққа қарши ўтказилган мана шундай зулм ва сургун сиёсатига билан амалга ошганди. (Қаранг: habervaktim.com).
Бугунги кунда ЖХП партияси ўтган асрнинг 30 йилларида ўзи ўтказган қатоғон сиёсатига қайтишни орзу қилмоқда. Шунинг учун ҳам аслида ўзи зулм ва қоронғуликни тамсил қилгани ҳолда бу партия вакиллари Эрдўғон ҳукуматини “диктаторлик ва фашизмда (?)” айбламоқдалар. Масалан, куни кеча нишонланган Жумҳурият байрамида ЖХП, Ишчи партияси (атеистик партия) ва шунга ўхшаш Исломга ва мусулмонларга қарши бўлган партия вв а ҳаракатлар Анқарада бир намойиш ўткказишни режалаган эдилар. Айтиш керакки, 21 асрнинг бошланиши бўлган ҳозирги даврда ҳам Туркия Жумҳуриятининг қурувчиси Отатуркнинг мовзелейини зиёрат қилиш, унинг ҳайкаллари ўрнатилган майдонларга гулчамбарлар қўйиш (худди советлар замонида Ленин мавзолейи ва ҳайкалларига сиғинишлар каби) одати сақланиб қолган. Ҳукумат ЖХПнинг бундай айри намойишини унга қатнашадиганлар орасида турли фитначилар (провокаторлар) борлигини сабаб кўрсатиб, таъқиқлаганди. Натижада бу намойишга қатнашганлар билан полиция орасида тўқнашувлар содир бўлди.
Ҳолбуки, Анқарада ҳукумат ташкил қилган расмий байрам намойишлари бўлиб ўтди. Уларнинг баъзиларига ЖХПнингн атеист Раиси Қиличдорўғли ҳам қатнашди. Аммо бу билан чагараланмаган бу партия вакиллари ўзларининг алоҳида намойишини ўтказмоқчи бўлдилар ва буни таъқиқлаган ҳукуматни фашизмда айбладилар. (Қаранг: http://www.habervaktim.com/haber/chpli-inceden-olay-sozler-270256.html). Бунинг устига ЖХП доимо аскарлар ва бюрокартия вакилларидан ташкил топган ва Туркияда қайта қайта ҳарбий тўнтаришларни амалга оширган “сирли давлат”нинг қурувчиси ва ҳамкори ҳамдир. Бутун бу жиноятлар ҳисобга олинганда ЖХП тамоман таъқиқланиши керак эди. Аммо бу партияга сайловчиларнинг камида тўртдан бири (25%) овоз берганини эътиборга олиб ва Туркия ҳозирда “секуляр диктатурадан” янги жамиятда ўтаётгани учун ҳам Эрдўғон ҳукумати ЖХП га қарши қатъий чоралар кўришдан ўзини тияётган бўлиши мумкин. Ҳозирда қамоқда сақланаётган 70 га журналистлардан бир қисми ЖХП тамсил қиладиган секуляр диктутара ташвиқотчиларидир.
Қамоқда сақланаётган журналистларнинг бошқа бир қисми эса курд сепаратистларининг ташвиқотчиларидир. Маълумки Туркия аҳолисининг 15 миллионга яқинини курд миллатига оид инсонлар ташкил қилади. Ўтган асрнинг 80 йилларидан эътиборан курд сепаратситлари Туркиянинг жанубий шарқий қисмида “Курдистон” давлатини қуриш учун ғоявий, сиёсий ва қуролли кураш олиб бормоқдалар. Ҳозирги кунда Туркия қамоқхонларида бундай сепаратизмни тамсил қиладиган 500 га яқин маҳбус очлик қилиш билан ўз норозилиги ўртага қўйишга уринмоқда. Бундай сепаратист ҳаракатлар дунёнинг барча давлатларида таъқиқланган ва уларга қарши давлатлар қуролли кучларини ишлатиши ҳам янгилик ҳисобланмайди. Курд сепаратитларининг хусусиятларидан бири уларнинг макуравий жиҳатдан ЖХПга яқин туришлари, яъни атеизм ва секуляр давлат тарафдорлари эканликларидир. ЖХП ва ДЖП партиялари шу тарзда атеизм, секуларизм ва фашизм ғояларини олға сураётган ва бу уринишларида Туркияга душман бўлган ташқи кучлар тарафидан қўллаб қувватланаётган сиёсий кучлардир.
Тойиб Эрдўғоннинг партияси (Адолат ва Тараққиёт Партияси АТП) ва ҳукуматининг халқаро жамоатчилик кўз ўнгида эса “Янги Усмонлилар”, дея танилгани маълум. Ҳақиқатан ҳам 2002 йилги сайловлардан кейин ҳукуматга келган Эрдўғон ўтган 10 йилда Туркияда жудда катта ғоявий ва амалий ислоҳотларни амалга оширди. Аввало 20 асрда Туркия халқининг бошига оғир мусибатлар солган норасмий ҳарбий секуляр тизимга (бу тизим вакилларига “Эргонокон” гуруҳи номи берилган) қақшатқич зарбалар берилди. Натижада Туркия ҳарбий диктатурадан фуқаровийлик жамияти томонга жиддий одимлар отди. Аввалари сурункали инқирозда бўлган иқтисод соҳасига барқарорлик ва жонланиш келди. Эрдўғон ҳукуматидан олдинги даврда доимо Жаҳон Банки (ИМФ)га пул сўраб боришга мажбур бўлган давлат бугун бу ташкилотга қарз бериш даражасига келди. Шу билан бирга инфлация ва ишсизлик даражалари жиддий шаклда камайтирилди.
Туркия ташқи сиёсатига келадиган бўлсак, мамлакатнинг Оврупо Иттифоқига аъзо бўлиш жараёни кейинги пайтларда мамлакат сиёсати кун тартибидаги долзарблигини йўқотди дейиш мумкин. “Араб баҳори” келтирган ўзгаришлар натижасида Туркиянинг Эрон, Ироқ ва Сурия билан муносабатлари ниҳоятда совуқлашиб кетди. Шу билан бирга Ливия, Миср каби давлатлар билан муносабатлар илиқлашиб бормоқда. Ўрта Осиё давлатларидан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон билан, шунингдек Озарбойжон билан яқин муносабатларни қўришга уринилмоқда. Масалан, Қозиғистон Президенти Назарбоевнинг яқинда Туркияда қилган расмий ташрифи бу маънода жуда ижобий ўтди, дейиш мумкин. Сўнгги хабарларга қараганда Туркия ва Ўзбекистон муносабатларини жонлантириш бўйича ушбу давлатларнинг (давлатларимизнинг ҳам дейишимиз мумкин) ташқи ишлар вазирликлари вакиллари орасида учрашувлар бўлиб ўтган…
Турк биродарларимизнинг “Йигит йиқилган жойида оёққа туради” (Yiğit Düştüğü Yerden Kalkar) мақолида ифодаланган ҳақиқатни назарда тутадиган бўлсак, дунёда мусулмонларнинг қайта оёққа туришида Туркиянинг роли муҳим эканлиги ўз ўзидан аён бўлса керак. Бунинг учун эса аввало Туркия мусулмонлари ҳозирги аҳволларини янада яхшилаб, дунё ва охират қадриятларига (ислом дини шундай қадриятларни эъзозлайди) амал қилишни янада тараққий қилдиришлари, ЖХП ва ДТП каби атеистик ва фашизм ғояларига асосланган фирқаларнинг таъсиридан батамом қутулиши, Сурия бўҳронининг тугатилиб, Ўрта шарқ давлатлари ва шунингдек Ўрта Осиёдаги туркий давлатлар билан мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйиши керак бўлади. Аммо бу йўлда аввал қилинадиган иш Туркия Давлатининг янги Конституцияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш эканлигини ҳам унутмаслигимиз керак…