O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Туркияда Анъанавий тиббиёт институти ташкил қилинади

Туркияда Анъанавий тиббиёт институти ташкил қилинади
255 views
22 June 2014 - 18:16

3Туркия соғлиқни сақлаш вазири Маҳмат Муаззинўғли ортиқча вазнга қарши кураш тарғиботи доирасида Истанбул Эмирган боғида аҳоли ва оммавий ахборот вакиллари билан учрашди. Маҳмат Муаззинўғли учрашув асносида 2012 йилда бошланган Анъанавий, қўшимча ва муқобил тиббиёт билан боғлиқ қонунчиликни ишлаб чиқиш ишлари тугатилганлигини маълум қилди. Шу билан бирга вазир соғлиқни сақлаш соҳасида 2023 йилгача мўлжалланган режалар доирасида олдимиздаги олти ой ичида иккита, уч йил ичида эса 6 та тиббиёт институтлари ташкил қилинишини маълум қилди.

Ташкил қилинадиган учта институтдан бирининг Анъанавий ва муқобил тиббиёт институти бўлишини таъкидлаган Муаззинўғли тиббий ва илмий кенгашларнинг университетлардан, фармацевтика саноатидан ва тиббий технология фирмаларидан келадиган лойиҳалар учун манба ҳамда олиб бориладиган тадқиқотлар учун лаборотория вазифасини ўташини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра институтларнинг марказлари Истанбулда бўлади.

Туркия тиббиёт фанлари универститутининг ҳам ташкил қилиниши ҳақида гапирган Муаззинўғли университет шаҳарчасининг Мармара Университетининг Ҳайдарпошо шаҳарчасида жойлашишини маълум қилди.

Туркиядаги илк Анъанавий тиббий Таълим ва Тадқиқот Марказининг асосчиси Фарук Гунинди мавзу борасида қуйидагича маълумот берди:
“Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2002 йилдаги Докладидан сўнг қонунчиликка Анъанавий ва қўшимча тиббиёт билан боғлиқ қўшимчалар киритиш бошланди. 2008 йилда илк маротаба ва ягона мустақил бўлган NHI Истанбул Табиий Соғлиқ Институти Анъанавий Тиббий Таълими ва Тадқиқотлар Марказини ташкил қилдик. 2009 йилдан бошлаб ҳозирга қадар маҳаллий ва халқаро семпозиумлар ва конференциялар ташкил қилдик. 2012 йили консултант бир ташкилот сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил қилинган Анъанавий ва қўшимча тиббий амалиёт семинарига таклиф қилиндик ва қонун ижодкорлиги жараёнига ҳам ўз ҳиссамизни қўшдик.

Амалга ошираётганимиз ишларимиз Туркиядаги Анъанавий тиббиёт амалиёти келажагининг қанчалик порлоқ эканидан далолат беради. Ҳозирда Туркиядаги 6 та давлат университети ва 2 та вақф университетлари Анъанавий ва қўшимча тиббий амалиёт соҳасида биз билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Қарорнинг расмий газеталарда чоп қилиниши билан ҳамкорларимиз сонининг янада ортишини тахмин қилмоқдамиз. Бироқ Туркиядаги соғлиқни сақлаш борасида муҳим аҳамиятга эга бўлган Анъанавий тиббиёт соҳасида малакавий мутахассислар етишмовчилиги мавжуд. Ушбу мавзу борасида тўғри, ҳақиқий ва ўтмишини инкор қилмайдиган стратегиялар тез орада йўлга қўйилмоғи лозим”.

Соғлиқни сақлаш вазири Муаззинўғли қарорнинг 2014 йил июнь ойида эълон қилиниши маълум қилди.

Туркияда Анъанавий ва қўшимча тиббий амалиётнинг институтлашиш тарихи қуйидагича:
2008 – NHI Истанбул Табиий Соғлиқ Институти Анъанавий Тиббий Таълими ва Тадқиқотлар Маркази (Истанбул)
2011 – Отатурк Университети Акупунктура ва қўшимча тиббий усулларини қўллаш ва тадқиқот Маркази (Эрзурум)
2011 – Истанбул Университети Анъанавий дори воситалари Тадқиқот ва Амалиёт Маркази (Истанбул)
2013 – Думлупинар Университети қўшимча тиббий амалиёт ва Тадқиқот Маркази (Кутаҳя)
2013 – Истанбул Медипол Университети Анъанавий ва қўшимча тиббиий амалиёт ва Тадқиқот Маркази (Истанбул)
2013 – Ускудар Университети Анъанавий ва қўшимча тиббиий амалиёт ва Тадқиқот Маркази (Истанбул)
2013 – Йилдирим Боязид Университети Анъанавий ва қўшимча тиббиий амалиёт ва Тадқиқот Маркази (Анқара)
2014 – Аднан Мендерес Университети Анъанавий ва қўшимча тиббиий амалиёт ва Тадқиқот Маркази (Айдин)
2014 – Инўну Университети Анъанавий халқ табобати амалиёти ва Тадқиқот Маркази (Малатя)
2014 – Жумҳурият Университети Анъанавий ва қўшимча тиббиий амалиёт ва Тадқиқот Маркази (Сивас)

Бундан ташқари,
– Жалол Баяр Университети (Маниса)
– Безмиалем Вақф Университети (Истанбул)
– Фотиҳ Университети (Истанбул) ҳам Анъанавий ва қўшимча тиббиий амалиёт соҳасида тадқиқотлар олиб боради

ЎХҲ ахборот бўлими