O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Туркияда курд ирқчиларининг террори ортмоқда

Туркияда курд ирқчиларининг террори ортмоқда
22 views
25 August 2012 - 7:52

Рамазон ойи давомида Туркияда миллий мажора ҳолига келган курд ирқчиларининг террористик ҳаракатлари сони ортганлиги кузатилмоқда. Бундай террор ҳаракатлари фақат ҳарбийларга қарши эмас, тинч аҳолини ҳам нишонга олаётгани кечагина Ғозиантеп шаҳрида рўй берган портлашларда ҳам кўрилди. Ҳозирча бу портлашларни курд ирқчиларининг асосий ташкилоти ПКК (Курд Ишчи Партияси) ўз зиммасига олмаган бўлсада, бу мамлакатдаги жараёнларни кузатиб бораётганларнинг ушбу портлашларни айнан ПКК тарафидан амалга оширилганига шубҳа қилмайдилар.
Маълумки курдлар Туркия аҳолисининг 10-15% ташкил қилади ва асосан мамлакатнинг шарқий жанубий минтақаларида яшашади. Туркиядаги мавжуд секулар режим аҳолининг бир қисми, шу жумладан курдлар орасида ҳам коммунистик (атеистик)ва ирқчилик ғояларининг тарқалишига, бу эса ўз ўрнида курдларнинг ўз давлатларини қуриш талаби билан чиқишига сабаб бўлган эди. ПКК айнан мана шундай ғоялар билан қуролланган ва ўз курашида1980 йиллардан кейин куч ишлатиш усулларини қўлланиб келмоқда. Ўтган 30 йиллик даврда ушбу ҳаракатлар ва ҳукумат аскарларининг исёнчиларга қарши ўтказган амалиётларида жами 50 мингга яқин кишининг қурбон бўлгани тахмин қилинади.
Айтиш керакки, замонавий Туркиянинг ижтимоий сиёсий ҳаётида айнан курд сепаратистларининг ҳаракатлари билан алоқали муаммо асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Курд исёнчиларининг ғарб давлатлари ва Туркияга қўшни бўлган Ироқ ва Суриядаги курдлар тарафидан қўллаб қувватланиб келаётгани ҳам маълум ҳақиқатдир.

 

Истанбулдан ўз мухбиримиз