O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Туркияда митинг: “Буюк уйғониш”

Туркияда митинг: “Буюк уйғониш”
278 views
12 September 2021 - 16:57

Кеча 11.09.2021 куни Туркияда муҳим воқеа содир бўлди. Коронавирусга қарши эмлаш ва чекловларга қарши бўлганлар илк маротаба Истанбулдаги Молтепа митинг майдонига йиғилишди. Митинг учун айнан бу сананинг танланиши бекорга эмас, албатта. Намойишни “Буюк уйғониш” дея номлашди.
Мамлакатда энг таниқли бўлган зиёлилар ташкилотчилигида бўлиб ўтган митинг 15.00 дан 18.00 гача давом етди. Митингда ҳар партиядан, ҳар миллатдан, ҳар сектордан инсонлар бор эди.

Ковид ва унга қарши эмлашга нисбатан норозилик чиқишларида асосий ҳадафда глобалистлар ва унинг энг ишончли ҳамкори бўлган Дунё Соғлиқ Ташкилоти эди.

Жуда қаттиқ гаплар бўлди. Намойишчилар жуда кўп талаб ва таклифларни илгари сурдилар ва мақсадларидан асло қайтмаслигини қайта-қайта таъкидладилар.
Иқтидорга яқинлиги билан танилган Абдурраҳмон Дилипак, Ҳамза Яримоғлу, Сема Марашли, Жемил Жан, қўшиқчи Бора Генгер, Зафер Эге, Эркан Труктен ва бошқалар. Билгехон Билге, Адем Чевиклар маърузачи сифатида қатнашди.
Абдурраҳмон Дилипак ўз нутқида иштирокчиларга миннатдорчилик билдириб, шундай деди:

“Биз бу ерга глобал кучларга қарши майдон ўқиш учун келдик. Бизга ковид деб даъво қилаётган вируснинг кўршапалакдан уй эгасига, кейин бошқа одамларга ўтиб тарқагани ҳақида чўпчакни англатиб келишди. Хитойда кўчада юриб кетаётиб, йиқилиб тушиб вафот этган ҳолатни оммавий ахборот воситаларида фожиали ўлим сифатида кўрсатилди. Улар сизга ўлимни кўрсатиб, бу касалликка ишонтиришга ҳаракат қилишди.”
Йиғилганларнинг аксарияти ниқоб йўқ эди, оралиқ масофага ҳам риоя қилинмади. Вақти-вақти билан ниқоб тақмаганлар ва полиция ўртасида тортишув келиб чиқди. Полиция ниқоб тақмаганларга ниқоб берди. Бироқ ватандошлар ҳудудга кирганларидан кўп ўтмай ниқобларини ерга улоқтиришди.
Намойишчиларнинг қўлида “Биз вакцинага қаршимиз”, “Миллатни сотганларни сотамиз”, “Сайловда овоз бермаймиз”, “Биз глобалистларга таслим бўлмаймиз”, “Инсоният учун қўлма-қўл”, “Бу бир эпидемия эмас, балки биологик урушдир”, “Ёлғонларга таслим бўлма”, “Биз эмлашга эмас, фашизмга қаршимиз”, “Ҳақиқий шифокорлар – бизнинг тожимиз”, “Шарлатанларни жавобгарликка тортамиз”. каби плакат ва слоганлар бор эди.
Др. Билгехан Билге эмлашга қарши нутқида коронавирусни империалистларнинг ўйини деб таъкидлади. Жумладан, шундай деди:

“Бу эмлаш манқуртлиги. Корона – бу касаллик, лекин эмлаш – бу манқуртлик “.
Намойишчилар, шунингдек, соғлиқни сақлаш вазири Фаҳриддин Кожанинг ҳам истеъфосини талаб қилишди.
Туркчани тушунадиганлар учун линкларни қўйдим. Яна кейинроқ бу ҳақда батафсил ёзарман.
https://www.cumhuriyet.com.tr/…/maltepede-asi…/3
https://www.sozcu.com.tr/…/3-ilde-yuz-yuze-egitime…/…
https://halktv.com.tr/…/asi-karsitlarindan-maltepede…
twitter-for-websites-ads-info-and-privacy
П.С: Илтимос, конспирологияда айблашга шошилман. Мен бу мавзуни бир неча йиллардан бери кузатиб келаман. Туркчани билсангиз, лавҳаларни кўринг. Билмасангиз, индамай ўтиб кетаверинг. Билган-ўрганганларимни сизга сингдириш ниятим ҳам йўқ.

Рахматуллоҳ Донёр