Туркиянинг Радио ва Телевидение олий кенгаши (RTÜK) томонидан “Миллий Қадриятларнинг Намойишида Оммавий Ахборот Воситаларининг Аҳамияти: Ўзбекистон Мисоли (Kültürel Değerlerin Tanıtımında Medyanın Rolü: Özbekistan Örneği)” номли китоби чоп этилди.
Китобда, Тошкент, Самарқанд ва Бухорода бўлиб ўтган RTÜK 10-Келажак Билан Алоқа Амалий Машғулотида Ўзбекистон билан алоқали мавзуларда 25 мақола ер олмоқда. Дунёнинг фарқли ерларидан келиб Туркияда таълим олаётган талабаларнинг мақолаларида Ўзбекистоннинг тарихидан тортиб маданияти, туризмидан тортиб ошхона маданиятларига қадар турли ҳил мавзулар жой олмоқда.
2019 йилнинг Апрель ойида чоп этилган китобда RTÜK раҳбари Эбубекир Шаҳин ва RTÜK аъзоси Ариф Фиртинанинг тақдимотлари ер олмоқда. RTÜK ҳодими Аҳмет Акалиннинг муҳаррирлиги остида тайёрланган бу китобда Ўзбекистон ҳақида муҳим малумотлар ер олмоқда.
Юқорида такидланган бу Амалий Машғулотга РТÜК ва шунингдек Туркия ташқи ишлар вазирлиги, Турк ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA), Туркиядаги хорижий турклар ва алоқадор жамоалар (YTB), Анадолу агентлиги (АА), Туркий дунё ҳокимиятлари уюшмаси (TDBB), Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси, Жаҳон Тиллари Университети ва Ўзбекистон Халқаро Матбуот клуби томонидан қўллаб- қувватланди.
Манба: sof.uz