Туркияда ҳарбий тўнтариш уриниши содир бўлди, дея хабар беради “Озодлик” радиоси. Бош вазир Бинали Йилдирим давлат тўнтаришида ҳарбийларнинг бир қисми аралашганини баён қилди.
NTV телеканали Йилдиримнинг ҳарбий тўнтариш уриниши давом этаётгани тўғрисидаги сўзларидан иқтибос келтирди.
Рейтерс эса Йилдиримдан бу ҳодисани “тўнтариш” деб атаб бўлмайди, уни “уриниш”, деб аташ лозим, деган сўзларидан иқтибос келтирди.
Анқара узра ҳарбий учоқлар ва вертолётлар парвоз қилаётгани хабар қилинмоқда.
Twitter тармоғида Анқараликларнинг пойтазхтда портлашлар ва отишма овози эшитилганини ёзишмоқда.
Айни пайтда Истанбулда Туркия ҳарбийлари Босфор устидан ўтадиган кўприкларни тўсиб қўйишгани айтилмоқда.
ЎХҲ хабарлар бўлими