(Суратда: Муҳаммад Бекжон қаламига мансуб китоб муқоваси)
“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Истанбулда жойлашган “Йитик шифо” нашриётида ўзбекистонлик журналист Муҳаммад Бекжоннинг “Қўрқувнинг нариёғида” номли китоби нашр этилган.
Китоб умрининг 18 йилини Ўзбекистон қамоқхоналарида ўтказган журналист хотираларига асосланган.
Муҳаммад Бекжон 1999 йилдаги Тошкент портлашлари ортидан Киевдаги уйидан ўғирлаб кетилган ва портлашларга алоқадорликда айбдор, деб топилиб, озодликдан маҳрум этилган эди.
Маҳкамада у ўзига қўйилган айбларни рад этган ва тергов пайтида қийноққа солинганини билдирган.
2011 йили озодликка чиқишига бир ой қолганида унга қамоқхона ички тартибини бузиш айблови қўйилиб, жазо муддати яна 4 йилу 8 ойга узайтирилган эди.
Мухолифатдаги “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати”нинг раиси Муҳаммад Солиҳнинг укаси бўлган Муҳаммад Бекжон ўтган йил 22 февралда қамоқдан озод қилинди.
Ҳозирча бир минг нухсада нашр этилаётган китобга таниқли ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон сўзбоши ёзган.
Китоб умрининг 18 йилини Ўзбекистон қамоқхоналарида ўтказган журналист Муҳаммад Бекжон хотираларига асосланган. КИТОБНИ ТЎЛИҚ ЮКЛАБ ОЛИНГ!
ЎХҲ хабарлар бўлими




МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?
Рассом Охунов Тошкент марказида Муҳаммад Солиҳ яcаган ҳайкални ўрнатишни таклиф қилди
Oʻzbek kitob dizayni imzosi yoʻlidagi 30 yil. Maestro Bahriddin Bozorov bilan suhbat
Нўъмон РАҲИМЖОН: РАУФНИНГ ОХИРГИ КУНИ