O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Туркия Афринда Исроил билан жанг қилмоқда”

“Туркия Афринда Исроил билан жанг қилмоқда”
166 views
30 January 2018 - 8:08

«Зайтун новдаси» ҳарбий амалиёти билан биргаликда юзага келган янги жадвалда қандай позицияни эгаллаши кутилаётган Теҳрон ҳокимияти Пентагон тарафидан қўллаб-қувватланаётган PKK/PYD (Курдистон ишчи партияси)ни мўлжалга олди.

Эроннинг диний лидери Оятуллоҳ Али Ҳаманийнинг бош маслаҳатчиси Али Акбар Вилоятий, АҚШнинг Сурияни Фиротнинг шарқидан бўлишни исташини айтди. Эрон пойтаҳти Теҳронда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ироқ бўйича вакили Ян Кубишни кутиб олган Вилоятий, учрашувдан сўнг ташкил қилинган матбуот йиғилишида “Вашингтон ҳукумати, назоратидаги террор гуруҳлар билан Фиротнинг шарқида алоҳида бир давлат қуриш учун ҳаракатни бошлади. Аммо АҚШ ва иттифоқдошлари минтақада аввалгидай кучга эмаслар. Минтақа халқлари Пентагоннинг режаларини амалга оширишига изн бермайди” дея таъкидлади.

Бу ишнинг ичида Ар-Риёд ҳам бор

Теҳроннинг Суриянинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини таъкидлаган Вилоятий, “АҚШнинг сценарийлари тугамайди. Исроил ва Саудия Арабистони ҳам парчаланган Сурия лойиҳасини қўллаб-қувватламоқда” деб айтди.

Исроил PKKни қўллаб-қувватламоқда

Эроннинг расмий ахборот агентлиги бўлган “Тасним” газетасида чиққан бир таҳлилий мақолада террор ташкилоти PKKнинг Исроил билан  алоқадорлиги ҳақида сўз юритилди. Ташкилотнинг Тел-Авивдан қурол-яроқ олганига урғу берилган таҳлилда, “Зайтун новдаси” ҳарбий ҳаракати ҳақида “Аслида Туркия Афринда Исроил билан жанг қилмоқда” дея таъкидланган.

Манба: haberimsize.com