Туркия ахборот воситаларининг хабар беришича, Сурия муаммолари борасида ихтилофда бўлган Туркия ва Эрон, эмбарго бекор қилингандан сўнгра муҳим бир саммитда учрашади.
Эрон президенти Хасан Рухони, олий даражали стратегик саммит доирасида Туркияга ташриф буюради. Бош вазир Аҳмед Довутўғлининг ҳам Эронга расмий ташрифи кутилмоқда. Эрондаги янги бозорлар сабабидан Туркия саноатчилар ва тадбиркорлар уюшмаси ҳам бу ўлкага ўз делегациясини юбормоқчи.
Эроннинг Туркиядаги элчиси Алиризо Бикдели, ўз вазифасининг муддати тугаганлиги туфайли журналистларга бу кеча элчихонада хайрлашув зиёфати берди. Бикдели, суҳбат давомида Туркия билан Эрон ўртасида муносабатларнинг янада юқори даражаларга эришилиши учун амалга оширилган алоқалар борасида маълумот берди.
Унга кўра: Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Осиё ва Тинч океани бўйича вазир ўринбосари Иброҳим Раҳимпур шу ҳафта ичида Ташқи ишлар вазирлигида музокоралар ўтказди.
Ташқи ишлар вазирлиги маслаҳатчиси Феридун Синирлиўғли билан Раҳимпур бошчилигида амалга оширилган делегациялар йиғилишларида, 2016 йил ташриф дастурлари борасида келишув хулосалари берилди. Йиғилиш таҳминан 5 соат давом этди. Шунингдек, 2016 йилнинг илк ярмида Бош вазир Довутўғли Эронга расмий ташриф билан бориши таъкидланди.
Эрон президенти Рухони ҳам олий даражали стратегик саммит доирасида Туркияга ташриф буюради. Ушбу саммитда у билан биргаликда Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдўғон раҳбарлик қилади. Ушбу давр мобайнида Туркия – Эрон Қўшма иқтисодий қўмитаси йиғилиши ҳам Анқарада бўлиб ўтади. Амалга оширилиадиган учрашувлар санасига тез кунларда аниқлик киритилади.
ЎХҲ хабарлар бўлими