O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Туркия инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни тўхтатди

Туркия инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни тўхтатди
131 views
21 July 2016 - 22:36

614Туркия Бош вазир ўринбосари Нўмон Қуртулмуш, эълон қилинган фавқулотда вазият режими вақтида мамлакатда инсон ҳуқуқлари бўйича Оврўпа конвенцияси фаолияти тўхтатиб турилишини баён қилди. Унинг сўзларига кўра, фавқулотда вазият режими бир-бир ярим ой давомида тугатилиши лозим.

“Биз Туркияда фавқулотда вазият режими бир-бир ярим ой давомида тугатилишини истаймаз. Комендантлик соатини жорий қилишни режалаштираётганимиз йўқ. Аммо фавқулотда вазият режими амал қилаётган пайтда, инсон ҳуқуқлари бўйича Оврўпа конвенцияси фаолияти вақтинча музлатиб қўйилади”, – деган Бош вазир ўринбосари.

ЎХҲ хабарлар бўлими