Туркия Президенти Ражаб Тойип Эрдўғон расмий ташриф билан Россиянинг Сенкт-Петербург шаҳрига етиб келган.
Ташриф давомида Туркия раҳбари Россия Президенти Владимир Путин билан учрашади. Музокаралар давомида тарафлар “Турк оқими” ва “Оққуйи” АЭС масалаларини, шунингдек Россия бозорларига Туркия маҳсулотларини қайтаришни муҳокама қилишни режалаштирганлар.
Кутилаётганидек, аввало икки давлат раҳбарлари тор таркибда музокаралар ўтказишади, кейин эса делегациялар иштирокида суҳбатлар бўлиб ўтади.
Музокаралар Стрелндаги Константин саройида бўлиб ўтади, бу ерда иштирок этиш учун аввалдан рекорд даражада рус ва чет эл оммавий ахборот воситалари вакиллари расмий рўйхатдан ўтишган. Жаъми учрашувда 200 дан ортиқ ОАВ ходимлари иштирок этади.
Ушбу учрашув 2015 йилнинг ноябр ойида Сурия-Туркия чегарасида Туркия ҳарбий ҳаво кучлари томонидан рус ҳарбий учоғи Су-24нинг уриб туширилишидан кейинги тарафларнинг илк учрашуви бўлади.
ЎХҲ хабарлар бўлими



Нейзен Тевфиқ ҳақида
Нега бутун дунё давлат тилини талаб қилади, Ўзбекистонда эса бу “миллатчилик” ҳисобланади?
«Халқ дарди» талаби билан Элтузнинг яна бир канали ёпилди
Gulnor (8-qism)
Gulnor (7-qism)