“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Туркия президенти Режаб Тойип Эрдўғон 17 ноябрь куни Ўзбекистонга сафар қилади.
Туркияда чиқадиган “Ҳуррият” газетаси хабарига кўра, жаноб Эрдўғон Покистонга сафаридан Туркияга қайтишда Ўзбекистонда тўхтаб ўтишни режалаган.
Туркия раҳбари Тошкентда Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан учрашади.
Эрдўғон, шунингдек, Ўзбекистонга сафари давомида Самарқандни ҳам зиёрат қилади.
Бу Туркия раҳбарининг Ўзбекистонга президент Ислом Каримов оламдан ўтганидан буёнги илк ташрифи бўлади.
ЎХҲ хабарлар бўлими



УРУШ — ЧАЛҒИТИШ ВОСИТАСИМИ?
Ўзбекистон Мустақиллиги нега йилда бир эмас, икки кез нишонланади?
DXXda dahshatli kiberqurol – Pegasus borligi tasdig‘ini topdi
“Мухолифат душмани” Пягай ишдан олинди
O‘g‘uzhan Atik: Turk davlatlarining maqsadi nima? Janubiy Kiprni nega tan oldilar – 12 milliard dollar uchunmi?