O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Туркия сиёсий партия лидерлари Муҳаммад Солиҳни зиёрат қилишди

Туркия сиёсий партия лидерлари Муҳаммад Солиҳни зиёрат қилишди
205 views
21 December 2014 - 20:01

10

Бугун, Туркия Буюк Бирлик Партияси раиси Мустафо Дестижи ва партия фаоллари Ўзбекистон Халқ Ҳаракати лидери Муҳаммад Солиҳ хонадонига ташриф буюришди.

Сиёсий партия лидерлари Муҳаммад Солиҳнинг умр йўлдоши, доктор Ойдин Солиҳ вафотига қирқ кун тўлиши муносабати билан таъзия билдиришди.

Меҳмонлар Ислом тиббиёти устози Ойдин Солиҳ илмий меросининг аҳамияти ва уни амалиётга тадбиқ масалалари борасида суҳбатлашишди.

Ташриф якунида ҳакима Ойдин Солиҳ руҳига бағишлаб фотиҳа ўқилди.

ЎХҲ ахборот бўлими