O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Туркия Суди экспертизаси: Тожикистонлик мухолифатчи Умарали Қувватов қотилликдан олдин заҳарланган

Туркия Суди экспертизаси: Тожикистонлик мухолифатчи Умарали Қувватов қотилликдан олдин заҳарланган
200 views
23 April 2015 - 13:56

kuvatovИстанбулда 5 март куни отиб кетилган, тожик мухолифатчиси, “24-Гуруҳ”нинг етакчиси Умарали Қувватовнинг қонида, одатда шизофренияни даволашда ишлатиладиган, клозапин психотропик дори моддаси борлиги аниқланган. Бу ҳақда турк суди тиббиёт экспертлари эълон қилди, дея хабар беради Albawaba.

Суд тиббиёт экпертизаси жараёнида аниқланишича, клозапин миқдори ўлимга олиб келиш учун етарли бўлмаган, лекин ушбу дори моддаси шубҳасиз сиёсатчини заҳарлаш мақсадида ишлатилган.

Элатиб ўтамиз, 5 март куни Умарали Қувватов ва унинг оиласи ватандоши Сулаймон Қаюмов билан тушлик қилишган. Маълум вақт ўтгач сиёсатчи, унинг хотини ва болалари ўзларида дармонсизлик сезишган ва шифохонага боришга қарор қилишган. Кейинчалик мухолифатчининг оила аъзолари, тушлик вақтида Сулаймон ўзини шубҳали тутганлигини ва овқатни захарлаган бўлиши мумкинлиги хақида полицияга хабар беришган. Қувватов кўчага чиқганида, унга тожик тилида мурожаат қилган номаълум шахс яқинлашган, ҳамда бош қисмига ўқ узиб, жиноят жойидан яширингин.

Аввал Тожикистон ҳукумати бир неча бор – Россия, БАА ва Туркиядан Кувватовни беришларини талаб қилган. У 2012 йилда Дубайда Душанбенинг сўрови билан ҳибсга олинган, лекин кейинчалик қўйиб юборилган, шундан сўнг Истанбулга кетган. 2012 йилгача, президент Имомали Раҳмон оиласининг аъзолари билан боғлиқ можаро туфайли Тожикистонни тарк этгунга қадар, Қувватов, унинг сўзларига кўра, хозирда Тожикистон президентининг куёвларидан бирига тегишли бўлган, “Фароз” ва “Точирон” компанияларини бошқарган. Қувватов Душанбедан чиқиб кетгач, Москвага келган, у ерда сиёсат билан шуғулланган. Қувватов тожик мухолифатларини бирлаштириш лозимлигини ва мамлакат президенти Имомали Раҳмоннинг истеъфога чиқишига эришиш лозимлигини уқтирган. Ўз ўрнида, Тожикистон Бош Прокуратураси Қувватовни 6 миллион сомонийни (1,260 млн. АҚШ долларидан ортиқ) ўзлаштиришда айблаган, Қувватов эса унга нисбатан қўйилган айбловларни асоссиз деб айтган.

Қувватов бошчилигидаги “24-Гуруҳ” 2014 йилнинг октябр ойида, адолатли сайлов ташкил қилиш талаби билан Душанбеда митинг ўтказиш мақсади ҳақида эълон қилган. Лекин мамлакат Олий Суди митинг арафасида “24-Гуруҳ”ни эктремист ташкилот деб эълон қилди ва Тожикистон ҳудудида унинг фаолиятини тақиқлаб қўйди. Митингга ҳеч ким чиқмади, лекин мамлакатда “24-Гуруҳи” билан алоқа қилганликда гумон қилинган фуқароларни ҳибсга олиш бошланган. Тожик мухолифатчиси Мақсуд Иброҳимов ҳам Москвада ўғирланган ва яширинча Душанбега олиб келинган.

ЎХҲ ахборот бўлими