O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги: “Россиянинг Суриядаги ҳужумлари ҳарбий жиноятдир”

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги: “Россиянинг Суриядаги ҳужумлари ҳарбий жиноятдир”
27 views
16 February 2016 - 12:02

cropped_content_disisleri-bakanligi-rusyanin-azeze-saldirisi-savas-sucudurТуркия ахборот агентликларниниг хабар беришича, Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг сўнгги 24 соат ичида Азаздаги икки мактаб ва икки шифохонани учоқ ва ракеталар билан ўққа тутиши натижасида 30 дан ортиқ тинч фуқаронинг ўлдирилганлиги, 100 дан ортиқ кишининг эса турли тоифада яраланганлигини маълум қилган. Вазирлик Россиянинг бу ҳужумларининг ҳарбий жиноят эканлигини таъкидлаган.

Туркия Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида шундай дейилади:

“Сурия Халқаро ёрдам гуруҳининг 11 феврал куни Мюнхенда бўлиб ўтган йиғилишида, Суриядаги зиддиятларини  тугатиш қарорини қабул қилди. Афсуски Руслар бу қарордан сўнгра Суриядаги ҳаво ҳужумларини тўхтатиш ўрнига ҳарбий амалиётларини янада кучайтириб, айниқса тинч аҳолини, мактаб ва шифохоналарни нишонга олишлари кузатилмоқда.

Шу тариқа, охирги 24 соат ичида Азаздаги икки мактаб ва бир шифохона билан биргаликда Мааррат-ан-Нууман шаҳридаги Чегара билмас шифокорлар ташкилоти фаолият олиб бораётган шифохонага Руслар томонидан амалга оширилган учоқ ва ракета ҳужумлари натижасида аксарияти аёллар ва болалар бўлган 30 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган. Яраланганлар сони эса 100 кишидан ортгани таҳмин қилинмоқда.

Қатъиян қораланадиган бу ҳужумлар ҳеч бир шаклда инсониятга ва виждонийликга тўғри келмагани каби, халқаро ҳуқуқ тамойиллари бўйича ҳам очиқ бир ҳарбий жиноятдир. Россия Федерацияси содир қилган бу жиноятлар билан Суриядаги ички урушларнинг тобора чуқурлашишига ва минтақада хавфнинг ортишига йўл очмоқда. Россия Федерациясининг Сурияни тинчлик ва барқарорликдан янада узоқлаштирган бу ҳаракати ва ҳужумларига дарҳол чек қўйилмаса, бундан ҳам ортиқ ва жиддий асоратлар билан юзма-юз келишдан қочиб бўлмай қолади.”

ЎХҲ хабарлар бўлими