Туркия Бош Вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон сўнгги вақтларда бир неча марта ўз давлатнинг Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлиши мумкинлигини баён қилган.
Жаноб Эрдўғон Русияга сафари давомида бу фикрни биринчи марта рус лидер Владимир Путинга айтган. Яқин кунларда Туркиянинг 24 телеканали билан мулоқотда Эрдўғон бу фикрни такрорлади ва шундай деди:
“Мен жаноб Путинга биз ШҲТ га аъзо бўлишимиз мумкинлигини айтдим. Оврупо Иттифоқи агар бизни аъзоликка қабул қилмаса, биз бу иттифоқ билан хайрлашиб, ШҲТ аъзо бўлишимиз мумкин”.
ОИ мана деярли ярим асрдир Туркиянинг бу иттифоқга аъзолиги масаласида қарор бера олмай келмоқда. Туркия НАТО ҳарбий ташкилотининг аъзосидир.
ШҲТ 2001 йилда Хитой, Россия, Қозоғистона, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон тарафидан ташкил қилинган. Айни пайтда ШҲТ НАТО каби ҳарбий ташкилот ҳам ҳисобланмайди.
ЎХҲ Ахборот Маркази
31 январь 2013 йил