O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Туркманистонда муддатидан олдин президентлик сайловлари 12 мартга белгиланди

Туркманистонда муддатидан олдин президентлик сайловлари 12 мартга белгиланди
532 views
13 February 2022 - 21:31

Туркманистонда муддатидан олдин президентлик сайловлари 12-март куни бўлиб ўтади, деб хабар берди Туркманистон Марказий сайлов комиссияси раиси ёрдамчиси Безирген Қораев.

Туркманистон МСК сайтида бу ҳақда ҳозирча маълумот йўқ.
11-феврал куни Туркманистонда мамлакатнинг 30 йиллик ривожланиш дастурига бағишланган халқ маслахатининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда амалдаги президент Гурбангули Бердимуҳамедов “қийин қарор”га – ҳокимиятни “ёш етакчилар”га  топшириш қарорига келганини маълум қилди.
Сўнгра Туркманистон раҳбари форумда билдирилган ушбу таклиф маъқулланганини таъкидлади.

Шу муносабат билан “Сайлов ва референдум ўтказиш бўйича марказий комиссия раисига Туркманистон Конституцияси ва қонунчилигига мувофиқ тегишли ишларни бошлаш топширилди”, — дейилади ТДҲ хабарида.
Бундан ташқари, Гурбангули Бердимуҳамедов “буюк мақсадларга мувофиқ” Туркманистон тараққиётининг кейинги даврини “Қудратли давлатнинг янги даврдаги тикланиши” деб номлашни таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда мамлакат 2012 йил феврал ойида бошланган “Куч ва бахт даври”ни ўтказмоқда.
Давлат раҳбари меросхўрни эълон қилди, аммо унинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов ворис бўлиши айтилмоқда.
Эрк ДП хабар бўлими