Туркманистонда президентнинг портрети аллақачон байроқ ва герб билан бир қаторда давлат рамзига айланган.
Шунинг учун ҳам Гурбангули Бердимуҳамедовнинг портретлари нафақат давлат муассасалари, ўқув даргоҳлари ва шифохоналарда, балки самолётлар, жамоат транспорти, хусусий дўконлар, бозорлар ва дорихоналарда ҳам илиб қўйилган.
Хуллас, президент ҳамма жойда сизни қарши олади, деб ёзади “Хроника Туркменистана”.
Нашрнинг ёзишича ҳамма ҳар жойда ўзининг президентга содиқлигини намоён қилади. Бу эса одамлар томонидан одатий ҳол сифатида қабул қилинадиган бўлган. Шунинг учун ҳам сиёсий режимда бирон ўзгариш бўлиши амримаҳол.
ЎХҲ ахборот бўлими