O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Турк тили Ироқ шимолида расмий тилга айланди

Турк тили Ироқ шимолида расмий тилга айланди
152 views
25 November 2014 - 11:34

6Этник туркманлар аҳоли умумий сонининг 20 фоиз ва ундан ортиғини ташкил қилувчи Ироқ Қурдистонининг учта провинциясида туркман шевасидаги турк тили (турк тили) расмий мақомга эга бўлди, деб ёзади Тюркист. Бу тўғрисидаги қонун лойиҳаси шимолий Ироқ Қурд муҳторияти парламенти тарафидан қабул қилинган.

Шундай қилиб мамлакат шимолида бундан кейин учта расмий тил бўлади: араб, қурд ва турк тили. Янги қонуннинг таъсир доирасига шимолий Ироқнинг бир қатор уездлари, жумладан, Эрбила ва Сулаймония ҳам киради, дея ироқ туркманлари Фронтидан бўлган депутат Ойдин Маъруф сўзларидан иқтибос келтиради Ал-Жазира телеканали.

Ўз навбатида ироқ туркманларининг сиёсий ва этник ҳуқуқларига риоя  қилинишининг конституцион кафолати учун масъул бўлган Ироқ парламенти “Туркманларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини маъқулламади.

Ироқ депутати Ҳасан Туроннинг сўзларига кўра қонун лойиҳаси шошмашошарлик билан овозга қўйилган ва айнан ўша ироқ туркманларидан бўлган депутатлар бошқа партиялардаги ўз ҳамкасбларига ҳужжатнинг моҳияти ва унинг мамлакатдаги миллатлараро алоқалардаги аҳамиятини тушунтириб беришга имкон бермаганлар, дея ёзади Онадўли агентлиги.

Этник гуруҳлар бўйича Ироқ парламенти спикери Ҳасан Ўзман асли қурд бўлган барча депутатлар ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилинишига қарши овоз берганини алоҳида қайд қилди.

Мазкур ҳолат бўйича “Тюркист” ахборот агентлиги қуйидагича изоҳ беради: Шимолий Ироқ қурдлари ўзларини “3 миллионлик туркман озчилиги”нинг тили ҳақида қайғурадиган демократлар сифатида кўрсатишаётган бўлса, мамлакат марказий раҳбариятидаги қурдлар эса атайлабдан ироқ туркманларига ўз сиёсий мавқеларини оширишларига имкон беришмаяпти. Аслида минтақадаги ироқ туркманлари ўтган асрнинг 50 йилларидан бошлаб қурд жангарилари томонидан амалга ошириб келинган миллий тозалашлар натижасида озчиликка айланишди.

Марказий ва минтақавий парламентдаги қурд депутатларининг ҳаракатларидаги ушбу қарама-қаршилик сабаби нима? Аниқ бир хулоса қилиш қийин, бироқ туркманларнинг Ироқнинг парчаланиб кетишини истамайдиган (араблардан сўнг) иккинчи куч эканликларини эслашнинг ўзи кифоя. Моҳятига кўра уларнинг Ироқдан унинг шимолий қисмини ажратиб олишни истаётган қурдларга қаршидирдир.

Шу билан бирга ироқ қурдлари ҳам Ироқ Қурдистонини ташкил қилувчи учта провинциянинг мустақиллигини эълон қилишга шошилишаётгани йўқ. Гап шундаки, туркманларнинг маданий ва иқтисодий маркази ҳисобланадиган ва нефтга бой бўлган Каркук Боғдод назорати остида. Ироқ Қурдистони эса ушбу бой минтақасиз Ироқни тарк этишни истамаяпди. Агар туркманлар Ироқда ўзларининг сиёсий мавқеини мустаҳкамлайдиган бўлишса, улар Каркукда ўзларининг муҳтор (автоном) органларини ташкил қилишга яна бир қадам яқинлашишади. Бироқ, бу ҳам Ироқ марказий ҳукумати етакчилигида амалга оширилади. У ҳолда ироқ қурдларининг нефтга бой бўлган Каркукни Ироқ Қурдистонига қўшиб олиш режаларига нуқта қўйилади.

ЎХҲ ахборот бўлими