2-апрел куни Қорабоғда келиб чиққан кескинликка баҳо беришга ҳаракат қиламиз ва агар вазиятни нисбатан кераклича баҳолай олсак, бир неча долзарб масалалар сифатида қаралган муаммолар ечимининг қай йўсинда бўлиши мумкинлигини ойдинлаштирамиз.
Қайси тарафнинг ўт очишни биринчи бошлагани ва аслида ким қарши ҳужумга ўтишга мажбур бўлганини аниқлашнинг иложи йўқ, ва бунинг кераги ҳам йўқ, унчалик. Чунки, қон тўкилиб бўлди. Икки томон ҳам бир томонлама айбдор, албатта. Яхшиси, Озарбайжон ва Арманистон воситасида сиёсий-иқтисодий, этник-диний манфаатлари тўқнашувчи томонларнинг ҳаракатига ёки ҳаракатсизлигига урғу берсак.
1. Туркия Озарбайжон билан этник, диний бирликка эга давлат. Шу икки унсур, бу икки турк давлатининг ҳар қандай бошқа манфаатларидан устун туриши бор гап. Сўнгги Яқин Шарқ воқеалари сабабли, Туркия ва Россия ўртасида кучайган зиддиятлар ортидан, Россиянинг яқини бўлган давлатга қарши турган Озарбайжонни қўллаб-қувватлаш орқали, Туркия ўз таъсирини янада кенгроқ амалга оширади.
2. Россия собиқ Иттифоқ меросхўри ўлароқ, минтақадаги жараёнларга кескин ва чуқур аралашади. Турк давлатларига совуқ муносабатда бўлган Москва ҳукумати, Туркия билан сўнгги қийин вақтлардаги – Оврўпа Бирлигининг иқтисодий чекловлари, нефт нархининг пасайиши каби омиллар пайдо қилган иқлимда бўғилиб, тоза ҳаво етишмай қолган кезлардаги иқтисодий яқинлашув ҳам узоққа чўзилмади. Чунки, қанчалик зарур бўлмасин, азалий душманлик ҳиссида бўлган икки буюк давлат бир бири билан узоқ дўстона муносабат ўрната олмай, яна эски яраларини қашлай бошлади. Энди ўша яралардан оқаётган қон учун, бир бирини сабабчи ҳисоблашмоқдалар. Бу жараён ўзини баланд санаётган Москва ҳукумати учун ёқимсиз бўлсада, чидашга мажбур. Чунки, ўзидан кучсизроқ рақибининг, нисбатан кучсизроқ бўлган кўплаб яқинлари бор. Шунга қарамай, “вой жоним” дея ўз эмоциясини кўрсатиш билан чекланишни истамаган руслар, укасининг қўли билан, эски яралари учун рақибининг юзига тарсаки тортиб қўйишни ҳам истамоқда. Акс ҳолда, оғаликка даъводан воз кечиши керак деган гаплар ҳақлиги кўриниб қолиши мумкин.
2-апрелдаги тўқнашувларда Озарбайжон 12 черик билан биргаликда 1 тадан тикучар ва танк йўқотди. Арманистон эса 100 зиёд чериги ва 6 та танк, 15 дан зиёд ҳарбий техникасини йўқотди. Арманистон шуниндек кўплаб ярадорларга ҳам эга.
Озарбайжон юриши ортидан бир қанча ҳудудларни ва стратегик нуқталарни эгаллаган.
Тўқнашувлар давом этмоқда.
***
Воқеаларга муносабат билдирганлар ва билдирмаганлар орасидаги энг аҳамиятли бўлган давлатлар ҳақида икки оғиз тўхталиб ўтсак.
1) Туркманистон биринчи бўлиб воқеаларга муносабат билдирди. Бир неча кун олдин қўшинлар машғулотларига қўмондонлик қилиб, машғулотларни шахсан кузатиб бошқариб борган ва ҳарбий техникалар қаторида тик учарни ҳам бошқаргани телевидения орқали намойиш этилган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, 2-апрел воқеалари борасида “Агар Озарбайжон истаса ёрдамга тайёрмиз” деган. Бердимуҳамедовнинг бундай йўл тутиши недан? Ўзининг жиддий қарори билан, кечагина тикучар бошқариши, шунчаки сайр эмаслигини билдириб қўймоқчи бўлдимикин? Балки ён қўшниси, Туркистон диктаторлиги рамзи бўлган Ислом Каримовга бўлган салбий муносабатини, унингдек писиб ўтиришдек йўлни тутмаслиги орқали, ўзининг ундан бошқачароқ диктатор эканлигини билдириб қўймоқчи бўлгандир. Ёки, ўзи қатори ўғуз турки бўлган қардошларига нисбатан қон томирларида қандайдир мойиллик пайдо бўлдимикин, буниси бизга қоронғу. Нима бўлганда ҳам, Туркманистон ҳар тарафлама алоқадор бўлган Озарбайжонга яқинлигини кўрсатар экан, кўп томонлама таъсири бўлган Россияга қарашларига қарши илк жиддий қадамини қўяди.
2) Қозоқистон икки тарафни ҳам тинчликни сақлашга чақирди. Бу унинг вазиятга енгил қарашиданми ёки ҳаммадан кўра чуқурроқ ёндашганиданми? Қозоқистон воқеалар яна аввалгидек кўринишга қайтишини кутиб, ва бетарафлик орқали ўзининг манфаатларини аввалгидек сақлаб қолишни ўйлагандир, балки. Аммо вазият аввалги ҳолга қайтмаслиги аниқ. Қозоқистон, минтақада Россия билан деярли сув ва ҳавога муҳтожлик каби боғланган. Бундан воз кечиш учун эса, минтақадаги бошқа давлатлар билан алоқаларини мустаҳкамлаши ва кенгайтириши, кейингина Россия билан ришталарни узиши мумкин. Чунки, вазият шуни тақозо қиладики, бу ип узилса, жуда узоқ вақт боғланмаслиги аниқ… Қозоқистон мана шу жиҳатларни иинобатга олиб, 2 апрел воқеаларига 3 апрелда тинчликка чорлаш билан муносабат билдирди.
3) Ўзбекистоннинг муносабати аввалдан кутилгандек бўлди. Яъни Каримов ҳукумати турк давлатларига хайрихоҳ эмас эканлигини, уларнинг аҳволи билан иши бўлишини истамаслигини яна бир бор кўрсатиб қўйди.
Ўзбекистон ҳукумати муносабатидан фарқли ўлароқ, мухолифатнинг воқеаларга муносабати кўпчиликка қизиқ. Чунки, бошқа турк давлатлари мухолифатларига қараганда Ўзбекистон мухолифати ўзининг демократлиги, сиёсий аҳлоққа таянганлиги ва турк дунёси учун хайрихоҳлиги билан биргаликда, келгусида бугунги Ўзбекистон ҳукуматидан сўнг ҳокимиятга келиб, Туркистоннинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва географик маркази бўлган давлатни қай йўлдан етаклаши, бугун билан бир қаторда эртага ҳам катта аҳамиятли бўлади. Шунинг учун унинг ҳар бир қадамини, синчиклаб кузатиш ўринли. Аммо, сўнгги воқеалардан икки кун ўтдики, мухолифатдан “миқ” этган сас чиққани йўқ. Бу билан, мухолифат юқоридаги фикрларимизни шубҳа остига қўяди. Балки, мухолифат ҳам воқеаларни чуқур идрок қилиш билан банддир. Аммо мухолифатга шунча муддат етарли эмасми? Ёки мухолифат Турон бирлигини ёқлаб чиққан даволарини унутиб қўйдими? Шу ўринда, “балки мухолифат ўзининг истиқболига ишонмас”, деган мудҳиш гумонлар ҳам келади, ҳаёлга… Аммо, умид қиламизки ундай эмас. Ва Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ҳам ўз сўзини айтади.
4) Покистон давлати мусулмон умматдошлари Озарбайжонга ёрдамга ҳозилиги ҳақида билдирги берди. Бу вазият жиддийлашганининг яна бир далили. Чунки Покистон ҳам ядро қуролига эга. Қорабоғ ҳудудига ўзининг оғир ҳарбий техникаларини жойлаштирган Россия ҳам ярдо қуролига эга ҳарбий иттифоқдошлардан, албатта қарши томонда. Шунингдек Россия кўнгилли фуқароларни ҳам йиғишни бошлаган. Кўнгиллилар Луганск ва Донецк Халқ Республикалари каби Украинанинг руспараст айирмачи ҳудудлари билан бир қаторда Осетия каби Россия ҳудудидан, Арманистонга боришга тайёрлиги ҳақида маълумотлар ёйилди.
5) Беларуссия ҳам Озарбайжонни ҳарбий томонлама қўллашини эътироф этди.
Мурод Бекманов
Манба: Facebook.com