O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Турғут Ўзол заҳарлаб ўлдирилган

Турғут Ўзол заҳарлаб ўлдирилган
150 views
26 November 2012 - 9:58

Туркиянинг эски Президентларидан Турғут Ўзол 1993 йилда вафот этганди. Унинг вафотидан кейин тиббий экспетиза ўтказилмаган, яъни жасади текширилмасдан, дафн қилинганди. Аммо оила аъзолари унинг ўлими шубҳали бўлганини айтиб келишарди. Туркияда Бош Вазир Тоййиб Эрдўғон бошчилигидаги ҳукумат сўнгги 10 йилда мамлакат тарихида мисли кўрилмаган сиёсий ва ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширди. Натижада бу давлатни 1960 йиллардан бошлаб турли иғво ва фитналар, ҳарбий тўнтаришлар ёрдамида бошқариб келган ва асосан ҳарбийлар, матбуот ходимлари, сотқин бойлар, золим ҳуқуқчилар (!)дан иборат “қора кучлар”  гуруҳлари фош қилинди. Улардан энг каттаси, яъни “Эргенекон” жиноий гуруҳи устидан ҳозирги кунда маҳкама тугаш арафасида турибди. Маҳкамага тортилганлар орасида Туркия ҳарбий кучлари Бош Штабининг Бошлиғи армия генерали Илкер Бошбуғ ҳам бор. Бундан аввал 2003 йилда Эрдўғон ҳукуматига қарши давлат тўнтариши ҳозирлаганликда айбланиб,200 гаяқин ҳарбийга жазо берилганди. Улар орасида 18 йилга қамалган уч армия генерали ҳам бор эди. Шунингдек, ҳозирги кунда 1980 йил ҳарбий тўнтаришни амалга оширган генерал Канон Эврон ва бу жиноятда унга ҳамкорлик қилганлар устидан маҳкама иши бошланди…

Турғут Ўзолнинг жасади у вафот этгандан 19 йил кейин қабридан қазиб олинди ва тиббий эспертиза ўтказилди. Қизиғи шундаки, шунча йил ўтганига қарамай, Ўзолнинг мияси, жигари, бўйраклари ва танасининг бошқа қисмлари чиримаган экан. “Замон” газетасининг хабар беришича (zaman.com.tr) тиббий экспертиза натижасида Турғут Ўзолнинг заҳарланиб ўлдиргани маълум бўлган. Унга аввал Кадмий (оғир метал), Америкий,  Полоний (радиактив модда) берилган. Радиоактив моддалар билан-аста секин заҳарланган, кейин эса ДДТ (заҳар) заҳарли модда билан ўлдирилган.

Турғут Ўзолнинг заҳарланиб ўлдирилгани ҳақиқати Туркиядаги давлат ичи жиноиий гуруҳларнинг (“қора кучлар”) тамоман фош қилинишига, бу эса ўз ўрнида замонавий тараққиёт тузуми, дея халқни истаганда алдаб, истаганда эса ҳарбий тўнтаришлар билан қатоғон қилиб қилиб келган ҳарбий бюрократик “лоик-секуляр” тизимнинг тамоман ўртадан кўтарилишига олиб келиши мумкин.

Турғут Ўзолга келадиган бўлсак, у Аднан Мендересдан кейин мамлакатни бошқарган тараққийпарвар сиёсатчилардан бири эди. Ўзбекистон ва бошқа туркий давлатларнинг мустақиллигини илк тан олган, бу давлатлар ва Туркия ўртасида иттифоқ ўрнатиш учун ҳаракат бошлаганди. Айни пайтда у ўзбошимча, мамлакат сиёсатига аралашаверадиган ҳарбийларни ҳам ўз назоратига олганди. Шунинг учун ҳам мамлакат ичидаги ва ташқарисидаги “қора кучларнинг” уни заҳарлаб ўлдиришгани энди ўртага чиқмоқда.

 

ЎХҲ Ахборот Маркази

25 ноябрь 2012 йил