Муҳаммад Солиҳ 1949 йилда Хоразм вилоятида туғилган. Тошкент Давлат Университети(ҳозирги Миллий Университет)нинг журналистика факультетини, Москвадаги Олий Адабиёт курсини тугатган.
Афу эт мени
Тақлид қилолмадим, кечир, Ватаним-
Тош каби бардошли бўлолмадим ҳеч.
Сапчиб турган эсам, айбситма мени,
Афу эт, ахир, мен ўлолмадим ҳеч.
Кечир, сапчиб турдим оғир уятдан –
Тарихидан жудо бўлган халқ каби
Келажаги қаро инсониятдай –
Энг сўнгги лаҳзада турдим мен қалқиб!
Турдим, сапчиб турдим, ўзимга келдим,
Шаккок фарзандингни афу эт, ватан –
Гўзал кафанларни эгнимдан юлдим,
Тушдим, сакраб тушдим тилла тобутдан!..
1985
Манба: bbc.com/uzbek




Шуҳрат Бобожон: Муҳаммад Солиҳнинг туғилган кунига
Ганимат Зоидов: ОЗОДЛИК
ОЗОДЛИКНИНГ ТУҒИЛГАН КУНИ
Муҳаммад Солиҳ ҳайкаллари Измир кўргазмасида намойиш этилмоқда
Ёзувчи Раҳмон Ҳожимурод 70-йиллар адабий муҳитини хотирлайди