O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Тушкун кайфият

Тушкун кайфият
371 views
28 February 2019 - 6:00

 

 

ТУШКУН КАЙФИЯТ

Бир япроқ узилди кўксимдан шаксиз,
Титраб кетди замин, сўнгра бор осмон.
Ўша муддат гуллар эдилар рангсиз,
Кишанга айланди, эврилиб замон.

Юлдуздай тўкилиб, синди ҳаётим,
Менга кафан бўлди ўша бир япроқ.
Тўрт оёқ устида қоқилди, отим,
Кўзлаган манзилим кўп эди йироқ.

Ислом ХОЛБОЙ

facebook.com