O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ТУШУНЧА

ТУШУНЧА
137 views
29 November 2019 - 14:20

Муҳаммад Солиҳнинг 70 йиллик таваллуд айёмига бағишланади

ТУШУНЧА

Ҳурматли ўртоқ муҳаррир!

Газетангизда эълон қилинган “Шеърингизни тушунтириб берсангиз…” мақоласи бизда бир мунча мунозарали фикрлар уйғотди. Рухсат этсангиз бу фикрларимиз билан ўртоқлашсак. Аввало мақола муаллифи китобхон билан мулоқотга киришаркан, Муҳаммад Солиҳ шеърларига юқори мезондан туриб ёндашади: шеър – “аввало ижтимоий ҳодиса”, деб тўғри қайд этади. Аммо танқидчи билан “оддий кишилар” замонавий поэзияни бир хил савияда тушунади, деб бўлмайди.

Масалан, шеърхон Рўзимбой Қурбоновга Муҳаммад Солиҳнинг “Оқ кўйлаклар” тўпламидаги шеърларнинг деярли ярми “чигал, жумбоқ бўлиб туюлади”. Мулоқотдан кўринадики, китобхон ёшлар шеъриятидаги тажрибаларни чуқур англаб етмаган. Танқидчи И.Ғафуровнинг “Ёш қалбнинг тажрибалар” (Иброҳим Ғафуров. Лириканинг юраги. 1982) мақоласида “Оқ кўйлаклар” тўпламидаги шеърларнинг аксарияти изчил таҳлил қилинган, уларда “навқирон бир самимият”, “қанча ҳаёт муносабатлар бор”лиги эҳтиросли талқин этилган.

Мунаққиднинг “Шеърингизни тушунтириб берсангиз…” мақоласида эса “Қайтасан уйингга…” деб бошланувчи шеърнинг бутунлай бошқача талқинини кузатамиз: “Наҳот, мутлақ умидсизлик ва тушкунлик ичида яшаб келган бўлса бу шеър қаҳрамони?”. “Қайтасан уйингга…” шеъри лирик қаҳрамоннинг “мутлақ умидсизлик” ҳолатини англатмайди. Уйига – ўзлигига қайтган қаҳрамон юракдаги идрок кўмагида чуқур мушоҳада юритаётган бир ҳоллатда. У уйқуда эмас. Умид ҳорғин руҳий ҳолатдаги қаҳрамон вужудида дафъатан ўзгариш содир қилади…

Кейин бошқа сезги келади,
Кейин лойқаланади ақл…

Ётган – лоқайд ҳолат бузилади, мувозанатдаги ақл торози паллаларидек лопиллайди. Лирик қаҳрамондаги бу оний ҳолат ҳар бир кишига хос, қалбда кечиши мумкин бўлган руҳий жараён. Ақл лойқаланади, аъни қаҳрамон руҳиятидаги турғун вазият бузилади. Уни умид лойқалатади – бузади. “Лойқалатиш” ибораси қаҳрамон руҳидаги ўзгариш жараёнини ифодалаётир.

Бу рамзий иборада ижодий оҳанг мавжуд. “Лопиллаш” эса “Жаранглайди” феъли бу ўринда Қулоқ, Бош, Вужуд каби рамзий поэтик деталларга нисбатан янгилик сифатида қўлланилаётир.

Бундан кузатилган мақсад кўп ишлатилган “шағиллар”, “ғувуллар”, “ўртанар” сўзларини “енгиш” эмас. Мақсад – лирик қаҳрамоннинг фаол ҳолатини бир сўзда психологик далиллашга урунишдир.

Одам сезгилар воситасида дунёни билади ва унга ўз таъсирини ўтказади. Шеърдаги “жаранглайди” сўзи мутаассир қаҳрамон иродасининг воқеликка фаол муносабатини англатган. ўзгариш жараёнининг метафорали тасвири. Хуллас, руҳиятда содир бўлаётган кўтарилиш жараёни айнан умид билан боғлиқ. Умид “ярим тунда” уйғотади. Бу шунчаки эмас, безовтакор, қаҳрамон идрокида кучли туғён қўзғатишга қодир умид.

Муҳаммад Солиҳ сўзлардаги ҳали очилмаган имкониятларни кашф этишга уринади:

Қулоқ жаранглайди,
Бош жаранглайди,
Жаранглайди вужуд ғалати.

“Жаранглайди” феъли бу ўринда Қулоқ, Бош, Вужуд каби рамзий поэтик деталларга нисбатан янгилик сифатида қўлланилаётир. Бундан кузатилган мақсад кўп ишлатилган “шағиллар”, “ғувуллар”, “ўртанар” сўзларини “енгиш” эмас.

Мақсад – лирик қаҳрамоннинг фаол ҳолатини бир сўзда психологик далиллашга урунишдир. Одам сезгилар воситасида дунёни билади ва унга ўз таъсирини ўтказади. Шеърдаги “жаранглайди” сўзи мутаассир қаҳрамон иродасининг воқеликка фаол муносабатини англатган:

Сезгиларга жовдирайди қалб–
Бўрилар ичида қолган қўзичоқ!

Мунаққид “қалбнинг жавдирашини кўз ўнги”га келтиролмасликда ҳақ. Чунки қалб – инсон вужудининг ички, ҳиссий хоссаси. Қалб тебранишини кўз билан кўриб, ақл билан тасаввур қилиб бўлмайди. Уни фақат ҳис этиш, метафорали деталларда тасвирлаш мумкин. Шеърда “бўри” ва “қўзичоқ” ана шундай тасвир вазифасини бажариб келган. Ёш шоирнинг тажрибаларидаги “Қулоқ”, “Бўри”, “Қўзичоқ” сингари сўзлари айнан “қулоқ”, айнан “бўри”, айнан “қўзичоқ” деб тушуниш танқидчининг шеър таҳлилидан нотўғри хулосалар чиқаришига сабаб бўлган. Аслида, бўрилар қўзичоқни таламаяпти, балки объектив реаллик сезгилар орқали қаҳрамон қалбига таъсир этмоқда.

Чидай олмай сакраб кетасан,
Дераза олдига етасан –
Чўян тизза чаноқларида
Чайқалиб кетади лим тўла қудрат!…
айнан эрнинг тасарруфидаги хотин деб тушуниб, янглиш хулосага келган. Бу ўринда хотин образи дунёда кимга нима муқаддас бўлса, ўшанинг тимсоли.

Шоир ўз қаҳрамонини “тафтиш” қилишни бекорга унинг сезгиларидан бошламаган. Бу “ўхшашликдан қочиш учун” атай “тескари фикрлаш” эмас. Тескари фикрлаш ҳеч қачон оригиналлик ҳисобланмаган. Шу жиҳатдан “уйқусизлик” шеҳрини ҳам “эрта сарғайган япроқ”қа қиёслаш адолатдан эмас. Зеро, қаҳрамон нутқидан ҳам, шеърдаги “ухламайсан”, “жаранглаб” каби иборалардан ҳам “оғриб тўкилаётган варам мевалар”ни эмас, шиддат билан ёзилаётган, қуёшга талпинаётган бўлиқ куртакларни тасаввур этиш осон.

Хуллас, китобхон Муҳаммад Солиҳнинг шеърларини тушунмаганлигини тан олади. Танқидчи И.Ғафуров эса ўз нуқтаи назарини, афсуски, оддий китобхон савиясидан туриб талқин этади.

Мансур Тенглашов
Куюнчак китобхонлардан хатлар “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси
1983 йил, 5 август, №32 (2720)