ТЎКАР БЎЛДИК ЁШИМИЗ
Истарман: элимдан чиқсин бир раҳбар –
Дуо қилдик, оқди кўздан ёшимиз.
Қўл кўтардик, Яратганга баробар,
Саждагоҳда қолди қалқиб бошимиз.
Хизир кезган чўлда эллар ёйилсин,
Юрт биномиз қойим бўлсин, қуйилсин,
Чилладан маст нарларимиз ойилсин,
Бир супрада адо бўлсин ошимиз.
Дарвешлар жам бўлиб турсин номозга,
Йигитлар йиғилсин суҳбат ва созга,
Элимиз етишсин совулмас ёзга –
Топган тўлиб, тамом бўлсин қишимиз.
Бор турклар бир бўлиб боғласа белни,
Қуритар Қулзумни, дарёйи Нилни,
Така, ёмут, кўклан, язир, алили,
Бир давлатга қуллуқ этсак бешимиз.
Махдумқули, дейди жон соғлигинда,
Мусулмонни кўтар, кофир ғафлатда,
Ривож бергил ёмут, кўклан бирликда,
Ул Камолхон афғон бўлсин бошимиз!
МАХДУМҚУЛИ
* * *
Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди