Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ҳокимиятининг ходимлари – Дилшод Мирзаев ва Баҳром Муҳиддинов турли йилларга озодликдан маҳрум этилди.
Ҳокимликнинг молия бўлими бошлиғи вазифасида ишлаган Дилшод Мирзаев болалар боғчаларига мукофот пуллари ажратилиши учун мукофот суммасининг 20 фоизини нақд талаб қилган. Жумладан, №4, 5, 17, 33 ва 45-болалар боғчалари мудиралари бир марталик тўланадиган пул мукофоти учун Мирзаевга 5 миллион сўм тўплаб беришга мажбур бўлишган.
Молия бўлимида ишлаган Баҳром Муҳиддинов эса болалар боғчаларига ажратилган 15,3 миллион сўмлик картошка ва гўшт маҳсулотлари, 18,5 миллион сўмлик хўжалик моллари, 10,9 миллион сўмлик ўтинни ўзлаштириб юборган.